Шу йил 17 октябридан Ўзбекистонда қўлда терилган пахтанинг 1 килограмми учун 700 сўмдан ҳақ тўланиши лозим. Янги тариф ставкалари Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 16 октябрь куни имзоланган 829-қарори билан тасдиқланган.
Қўлда терилган 1 кг пахта учун ҳақ биринчи босқичда 450 сўмни, шу йил 1 октябридан эса 500 сўмни ташкил қилган.
Қарорда Тошкент вилояти, шунингдек, Қашқадарё вилоятининг Миришкор, Нишон, Косон ва Касби туманларидаги теримчиларга рағбатлантириш учун 100 сўм миқдорида устама тўлаш кераклиги уқтирилган. Аввалроқ бундай устамалар Жиззах ва Сирдарё вилоятларидаги теримчилар учун татбиқ этилган.