Рим папаси Фрэнсис 27 август куни Ватиканнинг Авлиё Пётр майдонига анъанавий якшанба ибодатига йиғилган диндорлар олдида қилган чиқишида Мьянмадаги Роҳинжа мусулмонлари ҳуқуқларининг поймол қилинишига қарши эканини айтди.
-Бизга биродарларимиз рохинжа муслмонларининг таъқиб қилинаётгани тўғрисида нохуш хабарлар етиб келмоқда. Мен улар билан бирдам ва ҳамдард эканимни билдирмоқчиман. Келинг, Худодан уларга мадад беришни илтижо қилайлик, улар тўлиқ ҳақ-ҳуқуқларга эга бўлиши учун ёрдам кўрсатайлик. Келинг биродарларимиз рохинжалар учун ибодат қилайлик, -деди Рим папаси.
Мьянмада миллий ва диний озчиликни ташкил қилган роҳинжа мусулмонларига қарши тазийқлар ва қирғинлар тез-тез бўлиб туради.