Президент ëш кадрлар тайëрловчи янги институт ташкил этишга қарор қилди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 14 август кунги яна бир фармони “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қошида Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва салоҳиятли кадрларни тайёрлаш Институти фаолиятини ташкил этиш чоралари тўғрисида” деб номланади.

Президент расмий сайтида ҳозирча фақат рус тилида чоп этилган 3201-қарорга кўра¸ бу институт давлат ҳокимиятида ишлаш салоҳиятига эга ëш кадрлар маълумотлар базасини тузади¸ уларнинг профессионал ўсишини кузатиб боради¸ ëш бошқарувчилар ривожланиши учун ҳар томонлама ëрдам кўрсатади.

Бу институтга кирувчиларни¸ қарорда ëзилишича¸ Ўзбекистон Ëшлар иттифоқи ëши 30 дан ошмаган¸ олий маълумотли ва камида икки йиллик иш стажига эга ëшлар орасидан тест ва суҳбат асосида танлаб олади.

Институтга қабул қилинган ëш кадрларнинг иш ўойи ва ойлиги ўқиш давомида сақланиб қолади.

Давлат бошқаруви академияси проректори мақомига эга янги институт ректори ëшлар сиëсати учун масъул давлат маслаҳатчиси тавсияси билан тайинланади ва лавозимидан озод этилади.