Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов отаси Мяликгули Бердимуҳамедовга бағишланган навбатдаги китобининг тақдимот маросимини ўтказди.
“Мард йигитлар ғалаба учун туғилади” деб аталган китобнинг тақдимоти Ички ишлар вазирлигининг 1001 - ҳарбий қисмида бўлиб ўтди. Мазкур қисмга Гурбангули Бердимуҳаммедов отасининг номи берилган.
Китобда Мяликгули Бердимуҳамедовнинг Туркманистон Ички ишлар вазирлиги шаклланишига қўшган шахсий ҳиссаси ва вазирлик тарихи ёритилган.
Бердимуҳаммедов бунга қадар ҳам отаси ва бобосига бағишланган китобларни нашр эттирган эди.
2007 йилдан бери Туркманистонни бошқариб келаётган Бердимуҳаммедов шу йиллар мобайнида 40дан ортиқ китоб ёзди.