Ўзбекистонда Рамазон ҳайити 26 июнь куни нишонланадиган бўлди. Бу борада президент Мирзиёев сешанба куни «Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида»ги қарорни имзолади.
"Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2017 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 26 июнь, душанба кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарорини эътиборга олиб, 2017 йил 26 июнь дам олиш куни деб белгилансин ва мамлакатимизда байрам сифатида кенг нишонлансин", — дейилади президент қарорида.