«Агар биз тадбиркор доираларимизни бирлаштирсак, улар кўп нарсага қодир. Жиддий ютуқларга эришамиз. Энг асосийси, биз ўртамизда чегаралар бўлишини истамаймиз. Чегараларимиз очиқ бўлиши керак», — деган Ўзбекистон президенти Мирзиёев Қирғизистон президенти Атамбоев билан учрашув чоғида.
24 kg сайтининг хабар қилишича, икки президент ШҲТнинг Остона саммити доирасида Шавкат Мирзиёев учун ажратилган қароргоҳда учрашган.
«Ўзбекистон ва Қирғизистон чегараси икки қардош халқ манфаати йўлидаги тинчлик ва дўстлик чегараси бўлиши керак», — деган Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев.
Ўзбекистон раҳбари Қирғизистон президенти билан бу галги учрашуви икки давлат ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш, ҳамкорлик алоқаларни кенгайтиришда муҳим босқич бўлиши, Самарқанддаги учрашувда эришилган келишувларни мазмунан бойитишини таъкидлади.