Президент Мирзиёев «Жиноятларни очиш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари» тўғрисидаги қарорни тасдиқлади.
Қарорга кўра, 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб ички ишлар органларида видеокузатув, тергов стенографияси, шунингдек, тергов ҳаракатларининг аудио ва видеофиксация тизимлари билан жиҳозланган махсус хоналар жорий қилинади.
Ҳуқуқ фаоллари Ўзбекистонда тергов пайти қийноқ қўллаш ҳолатлари мавжудлигини айтиб келади.
Президент Шавкат Мирзиёев 11 апрель куни ўтказган видео-селектор йиғилишда ҳуқуқни мухофаза қилиш органлари фаолиятини қаттиқ танқид қилган эди.
Мирзиёевнинг ушбу танқидидан сўнг Ўзбекистонда Ички ишлар тизимини тубдан ислоҳ қилиш жараёни бошлангани кузатилмоқда.