Келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган россиялик миллиардер Искандар Маҳмудов ўзининг Урал тоғ-металлургия холдингги орқали Ўзбекистонга 1,5 миллиард доллар сармоя ётқизишни режалаштирмоқда.
3 апрель куни Ўзбекистон элчихонасида ўтказилган тадбирда Тошкент делегацияси вакиллари Урал тоғ - металлургия холдинги билан Ўзбекистондаги таркибида ванадий бўлган Тебинбулоқ титанмагнетит маъдан конини ўзлаштириш юзасидан қиймати 1,5 миллиард долларлик меморандумни имзолагани хабар қилинган эди..
Бухорода туғилган 54 яшар Искандар Маҳмудовнинг холдинги Россияда 40 дан ортиқ корхонани бирлаштирган.
Forbes нашрининг 2016 йилдаги рейтингида Маҳмудовнинг бойлиги 4 миллиард доллар миқдорида кўрсатилган. У Россиянинг энг бой одамлари рўйхатида 21- ва дунёда 81-ўринда туради.