28 март куни Навоий вилоятига сафар қилган Ўзбекистон президнети Шавкат Мирзиëев Қизилтепа туманидаги Тошработ маҳалласига бориб¸ вилоятда енгил саноатни ривожлантиришга қаратилган қатор лойиҳалар, хусусан¸ бу ерда очилган «Тошработ текстиль» иши билан танишди¸ деб хабар берди ЎзА агентлиги.
Расмий хабарга кўра¸ Мирзиëев Кармана туманидаги «Камилла груп» масъулияти чекланган жамиятида Италия технологияси асосида тайёр чарм ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳасини ҳам кўздан кечирган¸ шунингдек¸ Навоий иссиқлик электр станциясини кенгайтириш лойиҳаси билан танишган.
Мирзиёев президентлик сайлови олдидан Навоий вилоятига қилган сафари чоғида мазкур ҳудудни ривожлантириш бўйича қатор иқтисодий режаларни тақдим қилган эди.
Сафар давомида президентнинг бу режалар қандай бажарилаётганини ўрганиши айтилмоқда.