Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëев билан Ашхободда ўтказилган музокаралар давомида Туркманистон раҳбари ўз ҳамкасбига иккита халқаро транспорт лойиҳасини таклиф этган.
Регнум агентлигининг билдиришича¸ бу лойиҳалардан бири Марказий Осиë электр энергиясини Туркманистон¸ Ўзбекистон ва Тожикистондан Афғонистон ва Покистонга экспорт қилишни кўзда тутади.
Туркман томони таклиф этган иккинчи лойиҳа эса¸ Ўзбекистон-Туркманистон-Каспий денгизи-Жанубий Кавказ орқали Грузия¸ Туркия¸ Руминия ва бошқа давлатларнинг Қора денгиз портларига чиқишни назарда тутади.
Бердимуҳаммедов таъкидича¸ бу икки лойиҳа амалга ошса¸ унга қўшилган давлатлар олдида янги иқтисодий истиқболлар очилади.