Андижоннинг Улуғнор ва Бўз тумани ҳокимлари ўзгартирилди.
Kun.uz нашрининг вилоят ҳокимлигидаги манбасига таяниб пайшанба куни хабар беришича, 22 февраль куни вилоят ҳокими қарори билан Юсупов Асилбек Акрамович Улуғнор, Мамиров Абдурашид Райимжонович эса Бўз тумани ҳокими лавозимига тайинланган.
Юсупов бу лавозимга Сулаймонов Абдуғофир Мадаминовичнинг ўрнига келган. Бўз тумани ҳокими сифатида эса шу кунгача Адилбоев Дониёрбек Набижонович фаолият кўрсатиб келаётган эди.