Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги Telegram'да ўз канали ва ботини ишга туширганитўғрисида вазирликнинг ахборот хизматига таяниб Газета.uz хабар қилади.
Айтилишича, Telegram мессенжери (@migrationuzbot) боти орқали Агентликнинг миграция, лицензиялаш ва шахсий шартномалар бериш бўйича бўлимларига тақдим этиш учун зарур бўлган шакл ва бланкаларни юклаб олиш, шунингдек, раҳбариятнинг қабул куни ва вақти ҳақида билиб олиш мумкин.
Агентлик канали (@migrationuz) га обуна бўлган ҳолда эса, фойдаланувчилар унинг фаолияти билан боғлиқ сўнгги янгиликларни кузатиб бориши мумкинлиги айтилган хабарда.