6 ноябрь куни Ўзбекистоннинг Совет давридаги раҳбарларидан бири, Ўзбекистон Коммунистик партиясининг 1959 йилдан 1983 йилгача бўлган Биринчи котиби, ёзувчи Шароф Рашидов туғилган кунга 98 йил тўлди. Бир ҳафта муқаддам эса, Рашидовнинг сирли ўлимига 32 йил тўлди. Ўзбекларнинг янги авлоди - Мустақиллик арафасида ва Мустақиллик даврида туғилганлар Шароф Рашидов деган исмни эшитган бўлиши мумкин. Лекин бу арбобнинг ўзи ва у яшаб, ишлаган давр тўғрисида деярли ҳеч нарса билмайди.
Рашидов мавзуи – катта мавзу. Шунинг учун бугун Рашидовни билмайдиган авлодга ёши тенг Рашидов тўғрисида – йигит Рашидов тўғрисида ҳикоя қилмоқчи бўлдик.
Бу ишда бизга таниқли публицист Шароф Убайдуллаев ёрдам берди.
Бугунги OzodNazar ҳар доимгидай суҳбат эмас, балки Шароф Убайдуллаевнинг монологидир.
Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди