“Ўзкўргазмасавдо” мажмуасидаги ёнғинда 9000000 сўм зарар кўрилди

Жорий йил 18 август тунида "Ўзкўргазмасавдо" мажмуасида содир бўлган ёнғин оқибатида 8 миллион 922 минг 781 сўм 9 тийинлик зарар кўрилди.
Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ёнғин хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи подколковник Д.Д.Тиллахўжаевга таянган ҳолда Kun.uz сайти хабар қилди.

Пойтахтнинг Шайхонтоҳур тумани Беруний метроси яқинидаги "Ўзкўргазмасавдо" мажмуасида келиб чиққан ёнғинда 10та озиқ-овқат дўконларининг 90 кв.м майдони ёнган. Шунингдек, мажмуа павильонининг том қисмида 180 кв.м майдон ёнғиндан зарарланган.

Тиллахўжаев ёнғин савдо дўконларининг электр тармоғида юзага келган носозликлар оқибатида содир бўлганини билдирган.

Ёнғин оқибатида одамлар орасидан қурбонлар ва жароҳатланганлар бўлмагани айтилди.