АҚШ президенти Барак Обама бугун “Исломий давлат” гуруҳига қарши кураш стратегияси юзасидан нутқ сўзлаши кутилмоқда.
9 сентябрь куни Конгресс лидерлари билан учрашган Обама “Исломий давлат” жангариларига қарши чоралар қўллашга ҳуқуқли эканини айтган. Сенатдаги озчилик лидери Митч Макконел Обама бу масалада Конгресс розилигини олиши керак, деган фикрни билдирган. Қолган уч фракция лидерлари эса ҳозирча ўз позицияларини ишлаб чиқмаганларини айтган.
АҚШ Ироқ ва Суриянинг катта қисмини назоратига олиб, халифалик эълон қилган “Исломий давлат” гуруҳига қарши курашда 40дан ортиқ давлат ёрдам беришга тайёр эканини билдирган.
8 сентябрда Мисрдаги ал-Азхар университети раҳбари Шайх Амад ал Тайиб Қоҳирада сўзлаган нутқида “Исломий давлат” гуруҳи жангариларини Араб дунёси барқарорлигига путр етказиш мақсадида “сионистларга хизмат қилаётган жиноятичлар” деб атаган эди.
Ал-Азхар университети дунёдаги суний мусулмонларнинг энг нуфузли диний таълим маскани ҳисобланади.
11 сентябрь куни Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида АҚШ, Туркия, Миср, Иордания ва Форс Кўрфази давлатлари “Исломий давлатга қарши кураш” масаласини муҳокама этади.