Гулистонда судья, прокурор ва адвокат суд залида қўлга олинди

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Гулистон шаҳар жиноят ишлари бўйича судида ўтган ҳафта фавқулодда ҳодиса рўй берди. Безорилик иши бўйича ўтаётган маҳкама пайтида, шаҳар суди раиси, прокурор ва адвокат Миллий хавфсизлик хизматининг махсус гуруҳи томонидан суд залидан олиб чиқиб кетилди.