Намангандан Кореянинг Ульсан шаҳрига келин бўлиб тушган 26 яшар Мадина Умарова 2 ойга аранг етган оилавий ҳаётдан сўнг руҳий хасталар шифохонасига тушиб қолди. Келинчакнинг даъвосича, келишув асосида ҳуқуқларини талаб қила бошлаган ёш ўзбек келини корейс оилага ёқмаган ва уни босим остида сақлаган куёв тараф ажрим талаб қилмоқда. Мадина эса уйига қайтса, тўйга кетган бир неча минг долларлик ҳаражатни тўлашга мажбур қолишидан қўрқаётганини айтади.
Келинчак: Руҳий хасталар шифохонасидан чиқишимга ёрдам беринг!
Жанубий Кореянинг Ульсан шаҳрида яшаётган 26 яшар Мадина Умарова икки ой муқаддам келин бўлиб тушган корейс оиласи ундан "ажрим талаб қилиб, уни шаҳардаги руҳий хасталар шифохонасига мажбуран жойлаштирган"ини айтмоқда.
Озодликка ёрдам сўраб боғланган Мадина бир неча кундан буён руҳий хасталар шифохонасидан чиқа олмаётганини айтди.
- Кореяга март ойи охирида келин бўлиб келдим. Турмуш ўртоғимни ёқтирдим, яхши яшашни бошладик. Лекин унинг оиласи, айниқса акаси мени ёқтирмади. Бизнинг уйимиз акасининг уйига яқин эди. У бизнинг ҳаётимизга аралаша бошлади, бизни ажратишга киришди. Эримни ҳам, мени ҳам калтаклади. Эримни уйга келтирмай қўйди. Ҳар доим: “Яхшиликча ажраш, кет!” деяверди. Мен кўнмадим, чунки оила қилишни хоҳладим. Ўзбекистонда шароитим оғир. Охири мени мажбурлаб жиннихонага ётқизиб қўйишди, - дейди Мадина.
Унинг сўзларига кўра, корейс куёв – 44 яшар П. Тейжин шифокорлар ва Мадинани топиб берган никоҳ агентлигига "келинчак кўп жанжал қилади ва менга пичоқ ўқталиб таҳдид қилди", деб шикоят қилган.
Корейс тилини билмайдиган Мадина эса бу айбловларга жавоб беролмай, шифокорлар ва полиция ходимлари қаршисида ожи қолганини айтмоқда.
- Мен тил билмайманда, шунинг учун дўхтирларга ҳам тушунтириб беролмадим. Лекин, билганимча тушунтирдим. Барибир мени бу ерда қолдиришди ва агар осонликча ажрашмасанг, шу ерда 1-2 йил қоласан, дейишганди бугун эрталаб ажрашишга розиман, деб қоғозга қўл қўйиб бердим, - дейди Мадина.
Таржимон: Мадина руҳий хаста эмас!
Шу кунларда Мадинага таржимонлик қилаётган яна бир наманганлик келинчак Марҳабо шифокорлар беморга “ортиқча асабийлашиш оқибатида чуқур депрессияга тушган” мазмунида ташҳис қўйганини айтмоқда.
- Докторлар ўта асабийлашган, тинчланиши керак дейишаяпти. Лекин, биринчи кун келганда уни жинни аёллар билан битта хонага қамаб қўйишганда, бу қўрқиб кетиб, ўзбекча бақириб, эшикни очинглар, деб жанжал қилганда, буни укол қилишибди. Ўшандан кейин Мадина икки кун деярли беҳуш ётди. Мен келдим, кўргани эслолмади. Шундан бери ётибди. Уч ой даволаниши керак экан. Ҳозир унга эри пул тўлаяпти. Судга ариза берилди, 21 июлда эса суд бўлади. Шундан кейин уни бу шифохонадан чиқариб юборишади, – дейди Марҳабо.
Озодлик ўзбекистонлик келинни икки ойда руҳий хастага чиқарган корейс куёв П. Тейжин билан боғланишга уринди. Аммо, куёв телефонини кўтармади.
- Ҳозир куёв уй адресини ҳам ўзгартирган. Телефонини ҳам кўтармаяпти. Охирги марта гаплашганимда акаси: “Мадинани кеткизамиз, уни топиб берган агентлик эса бизга 20 миллион вон (тақрибан 20 минг АҚШ доллари - Таҳр.)ни қайтаради ёки бошқа келин топиб беради!” деб таҳдид қилди. Ўзбекистондаги агент хотин бўлса, Мадинанинг онасидан қизинг нито иш қилди, деб пул талаб қилибди. Шунга ҳам Мадина уйига қайтишга қўрқаяпти, шунча пулни қаердан тўлаймиз, деб, - дейди Марҳабо.
Наманганлик агент: Мадина Кореяга ўз хоҳиши билан кетган!
Озодлик Мадинага корейс куёвни топиб берган наманганлик агентга ҳам боғланди.
М.(исми сир сақланмоқда – Таҳр.) исмли аёл вазиятдан хабари борлиги ва қўлидан келганича Мадинага ёрдам бераётганини айтди:
“Хабарим бўлди, мен эрга теккунича соғлиги яхши бўлгани ҳақидаги медсправкаларни корейс тилига таржима қилиб, жўнатвордим. Лекин, Мадина ҳам пичоқ олиб, ўқталибди-да куёвга! Қўрқиб кетганда. Энди ажрашиб, қайтиб келсин ёки яна қолиб ишласин - ўзи биладида”, дея изоҳ беришга уринди М.
Мабодо, Мадина қайтса, корейс эри билан яшаб кетолмагани учун жарима тўлайдими, мазмунидаги саволга агент аёл шундай жавоб берди:
“Энди жаримаси борда, бу қизам боргандан кейин яшаб кетиши керакда. Шунақа, деб топганмизда уни. Лекин, мен унга ажрашсанг ҳам бир йиллик визасини олиб ол, ишлаб пул топиб кел, деб айтдим. Энди ҳозир бу қизимизнинг аҳволи жуда оғир бўлгани учун штраф тўламайдиган қилиб гаплашиб қўйдим. Қайтиб келса, пул тўламайди”, дейди М.
М. исмли агент Мадинанинг корейс йигитга турмушга чиқиши қонуний асосда унинг розилиги билан бўлгани ва бу ишда унинг ҳиссаси икки ёшни бир-бирига таништириб қўйиш билангина чекланганини қайта-қайта таъкидлади.
Тошкентлик агент: Мадинага ёрдам берамиз!
Мадинани П. Тейжин билан таништирган, учраштирган ва тўйини қилиб, Жанубий Кореяга узатган Тошкентдаги агент-таржимон О.(исми сир сақланмоқда - Таҳр.) Мадинанинг асл холидан бехабар бўлиб чиқди.
“Бугун эрталаб менга Сеулдан қўнғироқ қилишди ва Мадина 4 кун олдин касалхонадан чиқиб, эри билан яшаяпти, дейишдику? Сиз бўлса, ҳануз шифохонада деяпсиз?! Ҳайронман, мен эртагаёқ асл вазиятни суриштириб биламан ва қўлимдан келганича ёрдам бераман. Чунки, биз уларни таништирганмиз ва организацион ишларда ёрдам берганмиз, қолгани ҳаммаси ўзининг масъулиятида”, деди О.
Унинг айтишича, Мадина ва П. Тейжин ўртасига тушган “агент-совчи” гувоҳлигида ҳеч қандай никоҳ шартномаси имзоланмаган ва эрининг оиласи талаб қилаётган 20 минг АҚШ долларилик тўлов ҳақидаги гап қуруқ даъводир.
“Ҳеч қанақа никоҳ шартномаси имзоланмаган. Агар Кореяга боргач, бу қизга қанақадир қоғозга қўл қўйдиришган бўлса, у ҳолда бундан бизнинг хабаримиз йўқ. Бу қизнинг турмушга чиқишдан олдин соғлом бўлгани ҳақидаги медсправкани юборганмиз. Лекин агар, бу қизни калтаклашган ва бунга исботи бўлса, у ҳолда биз куёв оиласи устидан қонуний асосда арз қилишга ёрдам беришимиз мумкин”, дея жавоб берди О.
"Being a wedding": Суриштирамиз ва ёрдам берамиз!
Мадинанинг руҳий хаста бемор койкасида якунига етаётган 2 ойлик оилавий ҳаётига масъул яна бир ширкат “Being a wedding” ширкати вакилларидан бу борада бирор изоҳ олишнинг имкони бўлмади.
Аммо, Мадинага ёрдам сўраб ширкатга боғланган Марҳабога: "тез орада суриштириб ёрдам берамиз!" деган ваъда берилган.
- Тўғриси, мен ишонмайман буларга. Бунақа қизлар кўп, кўчада қолган ўзбек қизлари бор. Корейслар барибир ўзиникиларнинг тарафини олади. Мен ўзимизнинг элчихонага ҳам телефон қилдим. Элчихонадан бир йигит телефонни олиб: "Маслаҳатлашиб кўрамиз, қайтиб телефон қиламиз", деди. Бугун 3 кун бўлди, бирор жавоб йўқ. Бу қизга қандай ёрдам бериш мумкин, ҳайронман, - дея хавотир қилди Марҳабо.
Унинг ўзи Жанубий Кореяга 6 йил муқаддам боргани ва ҳозир корейс эри ҳамда бир ўғли билан мамнун ҳаёт кечираётганини айтмоқда.
Озодликка Ўзбекистонда фаолият юритаётган никоҳ агентликлари хизмати воситасида келин бўлиб борган ва бахтли ёхуд бахтсиз ҳаёт кечираётганини айтган кўплаб келинчаклар боғланган.
Аммо, икки ойда руҳий хаста беморнинг койкасига тушиб қолган ўзбекистонлик келинчак аҳволи Озодликка маълум бўлган илк оғир ҳолатдир. Озодлик Мадина Умарова аҳволини кузатиш ва унинг тақдирига масъул ташкилотлардан расмий изоҳ олишга уринишда давом этади.