Жанубий Корея президенти Ўзбекистонга келди

Жанубий Корея Президенти Пак Кин Хе.

Жанубий Корея Президенти Пак Кин Хе уч кунлик ташриф билан Ўзбекистонга келди. Сешанба куни Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов билан режалаштирилган учрашув пайтида Жанубий Корея раҳбари “стратегик шериклик” ва икки томонлама савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилади, демоқда расмийлар.

Расмий хабарларга кўра, икки давлат раҳбари ҳозирда Ўзбекистон ва Жанубий Корея ҳамкорлигида янгиланадиган энергия заҳиралари, информацион-коммуникация технологиялари ва текстиль саноати соҳаларида амалга оширилаётган лойиҳаларни муҳокама қилишади.

Ҳозирда икки мамлакат ўртасидаги йирик лойиҳалардан бири Орол денгизи минтақасидаги Сургил газ конини ўзлаштириш ва газ-кимёвий заводни қуришга доирдир.

Ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳалар умимий қиймати 8 миллиард АҚШ долларини ташкил қилади.