Шу ҳафтада СССР тарихида истеъфога чиқарилган ягона давлат раҳбари Никита Хрушчев Совет Иттифоқи Коммунистик партияси биринчи котиби лавозимини эгаллаганига 60 йил тўлди. 1953 йилнинг 12 сентябрида ҳокимиятга келган Ҳрушчев СССРда кенг кўламли ислоҳотларни бошлаган ва охир-оқибат ўз партиядошлари фитнаси билан истеъфога чиқишга мажбур бўлган эди.
СССРда Сталин шахсига сиғинишнинг қораланиши, Сталин даврида қатағон қилинган миллионлаб одамларнинг оқланиши ва ГУЛАГ лагерларидан озод этилиши Ҳрушчев ўтказган сиёсий ислоҳотнинг бир қисми эди. Мазкур сиёсат ортидан 1960 йилларда даҳшатли мустабидлик бошқарувида қул сифатида яшаган миллионлаб одамлар озроқ бўлса-да, эркин нафас ола бошлади. Мазкур сиёсат ортидан санъат, маданият, адабиёт, тасвирий санъат, телевидения ва бошқа соҳаларда янгича фикрлайдиган янги авлод пайдо бўлди.
Қишлоқ хўжалигида Никита Хрушчев қўриқ ерларни ўзлаштириш сиёсатини олға сурди. Аммо қишлоқ хўжалигидаги чала ислоҳотлар ортидан мамлакатда озиқ-овқат етишмовчилиги ҳам пайдо бўлди.
СССРда Сталинча бошқарувдан воз кечган Никита Хрушчев ташқи сиёсатни мустабидона тарзда олиб боргани билан ҳам тарихда қолган. Унинг босими ортидан Берлин девори қад ростлади. Бунинг оқибатида Германия пойтахтининг АҚШ ва Британия бошқарувидаги ғарбий қисми Москва назоратидаги қисмидан ажратилиб, қариндош-уруғлар, оналар ва болалар, дўстлар ва дугоналар бир-бирларидан роппа-роса 28 йилга ажратиб қўйилди. 1989 йилнинг 9 ноябрида ГДР ҳукумати Ғарбий Берлин билан чегарани бекор қилди, 1990 йилда эса Берлин девори бузиб ташланди.
Ҳрушчев 1956 йилда Венгриядаги қўзғолонни бостирди. Кубага Совет ракеталарини жойлаштириш ташаббусини кўтариб, жаҳонни уруш ёқасига олиб келиб қўйди.
Хрушчев СССРни бошқарган пайтдаги энг катта ютуқ, сўзсиз Совет Иттифоқи томонидан жаҳон тарихида биринчи марта коинотнинг забт этилиши бўлди. 1961 йилнинг 12 апрелида жаҳоннинг биринчи фазогири Юрий Гагарин коинотга сафар қилди.
Никита Хрушчев 1964 йилда ўз партиядошлари фитнаси билан ҳокимиятдан четлатилди ва унинг ўрнига Леонид Брежнев тайинланди. Никита Хрушчев 1971 йилда вафот этган.