Ўзбекистон ҳукумати Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида юз берган сел ва сув тошқини оқибатларини бартараф этиш учун 2 миллиард 92 миллион сўм маблағ ажратиши айтилмоқда.
Вазирлар Маҳкамасининг Ғаллаоролдаги табиий офат оқибатларини бартараф этиш тўғрисидаги 4 апрел кунги қарорида шундай дейилади.
Унга кўра, ажратиладиган маблағ сув тошқинидан зарар кўрган 234 та уй эгаларининг имтиёзли нархда қурилиш материаллари харид қилиши учун сарфланади.
Мазкур маблағ Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳисобидан Жиззах ҳокимлигига ажратилади.
Ўз навбатида, вилоят ҳокимлиги маблағни мақсадли сарфлашга масъул этиб тайинланган. Ҳукумат қарори билан табиий офат оқибатларини бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар режаси ҳам тасдиқланган.
Унга мувофиқ, “Ўзавтойўл” ширкати ва Республика йўл жамғармасига сел ювиб кетган автомобил йўлларини таъмирлаш юклатилган.
Вилоят ҳокимлиги Қўриқ ва Турк қишлоқларига олиб борувчи 2 кўприкни қайта тиклаши белгиланган.
Шунингдек, “Ўзтрансгаз” ва “Ўзбекэнерго” ширкатлари сел ювиб кетган газ ва электр тармоқларини қайта қуриши зарур.
Бундан ташқари, ҳукумат қарорида турар-жойларини тиклаётган жабрдийдаларга кредит ажратиш, табиий офатда вайрон бўлган 11-мактаб ўрнида янги бино қуриш вазифалари ҳам кўрсатилган.
Аввал хабар берганимиздек, жорий йил 21 февралига ўтар кечаси Ғаллаорол туманининг Жума, Чўмичли, Тошкамар, Жарбулоқ, Турк ва Каризқудуқ қишлоқларини сув босган.
Табиий офат икки кун давомида тинимсиз сел ёғиши ва бунинг ортидан катта сой сувининг тошиши боис рўй берган. Тошқин натижасида юздан зиёд уйни сув босган эди.
Табиий офат пайти Жарбулоқ қишлоғида бир аёл ҳалок бўлгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди. Бироқ кейинроқ бу маълумот расмийлар томонидан рад этилган.
Юзлаб инсонни бошпанасиз қолдирган табиий офат оқибатларини бартараф этишга қаратилган ҳукумат қарори чиққанига қарамасдан, бу ҳодиса ҳақида Ўзбекистон расмий матбуотида бирор маълумот берилганича йўқ.