Қирғизистон Марказий сайлов комиссияси Ўш шаҳар кенгаши депутатлари сайловининг дастлабки натижаларини эълон қилди.
МСК маълумотларига кўра, якшанба куни Ўшда ўтказилган сайловда рўйхатга олинган 123 360 нафар сайловчидан 96049 нафари (77,86%) овоз берган.
Дастлабки натижаларга мувофиқ, амалдаги Ўш мэри Мелис Мирзақматовга қарашли экани айтиладиган “Улуттар биримдиги” партияси 47 фоиздан кўпроқ овоз олиб, сайловда пешқадамлик қилмоқда
Сайловчиларнинг қарийб 24 фоиз овозини қозонган Қирғизистон социал-демократик партияси (президент Алмазбек Атамбаев шу партияга мансуб) иккинчи ўринда, Бош вазир Ўмурбек Бабанов асос солган “Республика” партияси эса 17 фоиздан кўпроқ овоз билан учинчи ўринда бормоқда.
Ўшдаги сайловда аввал фаол бўлмаган “Адилеттуу Қирғизстан” партияси 5 фоиздан кўпроқ овоз қозониб, тажрибали партиялар бўлмиш “Ата Мекен” ва “Замандаш”ни ортда қолдирди. Бу партияларнинг бири 2 фоиздан кўпроқ, иккинчиси эса 2 фоизга етмаган овоз йиғолган. Сайловда иштирок этган еттинчи партия – Қирғизистон халқ-демократик партияси қозонган овозлар эса 1 фоизга ҳам етмаган. Шунингдек, 0,7 фоиз сайловчи барча партияларга қарши овоз берган.
Жорий қонунчиликка кўра, Ўш мэрини шаҳар кенгаши депутатлари сайлаганлари учун Қирғизистон жанубий пойтахтида ўтган бу сайловларга қизиқиш катта бўлди.
2010 йил июнида қонли фожеага саҳна бўлган Ўш шаҳрида 4 март кунги сайлов нисбатан тинч ўтган бўлса-да, кузатувчиларга кўра, сайлов жараёнида қатор қонунбузарликлар кузатилган. Жумладан, “Таза шайлоо” кузатувчилар ассоциацияси маълумотларига кўра, 9 сайлов участкасида тўпдан бюллетен ташлаш кузатилган, 10 участкада карусель усули қўлланилган, 5 сайлов участкасида кузатувчиларга босим ўтказилган, 10 участкада маълум партия фойдасига ташвиқот юритилган, 7 сайлов участкасида такрор овоз бериш ҳолати қайд этилган. Бошқа кузатувчилар эса Ўшдаги айрим сайловчиларнинг ўзларини сайлов рўйхатидан топа олмагани, участкаларга сайловчиларнинг уюшган ҳолда ташилиши, баъзи жойларда уларга пул таклиф қилингани каби қонунбузарликлар ҳам кузатилганини айтмоқдалар.
Ўшдаги сайловлар бўйича қатор шикоятлар келиб тушганини тасдиқлаган шаҳар сайлов комиссияси раҳбари Саадат Маматалиев эса кечаги овоз бериш чоғида қўпол қонунбузарликларга йўл қўйилмаганини қайд этди.
- Шикоят аризалари келиб тушди, улар орасида мустақил кузатувчилардан келгани ҳам бор. Бу аризаларни қараб чиқамиз, - деди Ўш шаҳар сайлов комиссияси раҳбари.
Якшанба куни Ўшда бўлиб ўтган сайловни юзлаб милиционерлар назорат қилган бўлсалар-да, мустақил кузатувчиларнинг айтишларича, сайлов участкалари атрофида спортчи келбатли йигитларнинг айланиб юриши сайловчилар орасида хавотирни кучайтирган.
4 март куни Ўш шаҳридан ташқари Қирғизистоннинг Қоракўл ва Тўқмоқ шаҳарларида ҳам шаҳар кенгаши депутатлигига сайловлар бўлиб ўтди.
Бу сайловларнинг якуни натижалари, қонунчиликка мувофиқ, узоғи билан уч ҳафта ичида чиқарилиши керак.