Шоир, публицист ва журналист Ёқубжон Хўжамбердиев “Нима қилиб қўйдингиз” эшиттиришининг учинчи меҳмони.
(Эшиттиришнинг дастлабки меҳмонлари – Аҳмад Аъзам билан суҳбатни мана бу ерда, Омон Матжон билан суҳбатни мана бу ерда тингланг)
Нима қилиб қўйдингиз? - Ўзбекистон мустақиллигининг 20 йиллиги олдидан Озодлик бошлаган туркум суҳбатларда бериладиган икки саволнинг бири.
Биринчи савол будир: Нима қилдингиз?
Яъни Ўзбекистон мустақилликка эришганидан буён нима билан машғул бўлдингизу ортда қолган 20 йил ичида қандай хатоларга йўл қўйдингиз, деб сўраймиз таниқли ўзбеклардан.
Бу суҳбатлардан мақсад “20 йил”, деб осонгина айтиб қўйиладиган улкан бир даврни конкрет одамлар ҳаёти мисолида реал тасаввур қилишга уринишдир.
Ёқубжон Хўжамбердиев билан суҳбатни тингланг.