Нима қилиб қўйдингиз?

Аҳмад Аъзам 80-йиллар охирида Бирлик халқ ҳаракати сафида ўзбек тилига давлат тили мақоми берилиши учун курашган ижодкорлардан бири эди (сўлдан учинчи).

Бу - Ўзбекистон мустақиллигининг 20 йиллиги олдидан Озодлик бошлаган туркум суҳбатларда бериладиган икки саволнинг бири.


Биринчи савол будир: Нима қилдингиз?

Яъни Ўзбекистон мустақилликка эришганидан буён нима билан машғул бўлдингизу ортда қолган 20 йил ичида қандай хатоларга йўл қўйдингиз, деб сўраймиз таниқли ўзбеклардан.

Бу суҳбатлардан мақсад “20 йил”, деб осонгина айтиб қўйиладиган улкан бир даврни конкрет одамлар ҳаёти мисолида реал тасаввур қилишга уринишдир.

Биринчи суҳбатдошимиз таниқли ўзбек адиби ва журналисти Аҳмад Аъзамдир.

Нега у?

Биринчидан, исми ҳам, фамилияси ҳам “А”дан бошланади.

Иккинчидан, Ўзбекистонда демократик ҳаракатни бошлаганлардан бири ҳам, кейинчалик сафдошлари ташқарилаб, ўзи Ўзбекистонда қолган ҳам Аҳмад Аъзамдир.

Учинчидан, туркум суҳбатларимиз икки асосий саволининг иккинчиси пайдо бўлишига айнан шу адибнинг бир новелласи (“Нима қилиб қўйган эканман?”) сарлавҳаси туртки бердики, айнан шу омил туфайли ҳам туркумни бошқа биров билан эмас, Аҳмад Аъзам билан бошладик.