Покистонда ўғирлаб кетилган ва ҳудкушликка зўрланган Соҳана Жавоид Толиблар томонидан бу қисматга солинган ягона қизалоқ эмас.
Куни кеча Покистон полицияси ходимлари билан бирга матбуот анжуманида иштирок этган 8 ёшли Соҳана Жавоид уни ўзи яшайдиган Пешвор шаҳридан икки аёл ва икки эркак ўғирлагани ҳамда у қочишга муваффақ бўлганини сўзлаб берди.
- Улар менга ўша нарсани (ҳудкуш кийими - таҳ.) кийдиришга уринишди. Улар биттасини менга кийдиришди, лекин у жуда кичкиналик қилди. Кейин улар бошқасини қидиришди. У камзурга ўхшаган нарса эди. У нарса менга сиғмаганидан кейин улар бошқасини қидиришга тушди ва мен уларнинг қўлидан қочиб кетдим, - дейди Покистоннинг Қуйи Дир туманидаги полиция бўлимидан туриб Рейтер агентлигига сўзлаган 8 ёшли Соҳана.
Толиблар томонидан ҳудкушлик ҳужумларида ёш болалардан фойдаланиш ҳоллари тўғрисидаги хабарлар матбуотда кўп эълон қилинган.
Жумладан, 2009 йилда The Washington Times нашри Покистон Толиблари етакчиси бўлган Байтуллоҳ Маъсуд ёш болаларни сотиб олиши ва мамлакат расмийлари, афғон ва америка ҳарбийларига ҳужум пайтида болалардан ҳудкуш сифатида фойдаланиши ҳақида хабар қилган эди.
Покистон ҳукумати таркибидаги ва АҚШ Мудофаа вазирлигидаги манбалардан олинган маълумотларга кўра, бир боланинг нархи 7 минг АҚШ долларидан 14 минг долларга қадар нархланган.
Покистонда ўртача маош эса йилига 2 минг 600 АҚШ долларини ташкил этгани боис, бундан даромад қилишни истовчилар борлигини тахмин қилиш мумкин.
Ўтган йили Ироқдаги нашрлардан бири Ал-Қойда ташкилоти Бағдод марказидаги дипломатик кварталга ҳужум пайтида фойдаланиш учун “Жаннат қушлари” деб аталган ёш болалардан иборат ҳудкушлар гуруҳини тузгани ҳақида хабар берган эди.
Ўшанда гуруҳ сафида бўлган 13 ёшли ўсмир қўлга олинган ва унга Бағдод марказидаги ал-Масбаҳ туманида мина ўрнатилган автомобилни портлатиш буюрилганини айтиб берган эди.
Яна бир ёш бола эса белига боғланган ҳудкушлик камари боғланган ҳолда Бағдод ғарбидаги шаҳарчанинг полиция постида ушланган эди. 10 ёшли болакай эрталабдан пост олдига ташлаб кетилгани ва унга бу ерда одам кўпайиши билан ўзини портлатиш уқдирилганини сўзлаб берган эди.
Хабарларга кўра, ҳудкуш болалар, асосан, етим гўдаклар орасидан танланади ва Ал-Қойдага аъзо оилаларда тарбияланиб, ҳудкушликка тайёрланади.