25-26 май кунлари Душанбе шаҳрида Марказий Осиёдаги оммавий ахборот воситаларининг ахборот олиш билан боғлиқ муаммолари муҳокама қилинди. Анжуманда ўзбекистонлик вакиллар ҳам иштирок этишди.
Марказий Осиё оммавий ахборот воситаларининг Душанбеда бўлиб ўтган 12-анжуманида минтақанинг бешала давлатидан келган журналистлар, оммавий ахборот воситалари бўйича таҳлилчилар ва ахборот агентликлари билан бевосита ҳамкорликда ишловчи ташкилотлар вакиллари қатнашди.
Бу йиғинда Тожикистон минтақа давлатлари орасида ахбороти пулли бўлган ягона давлат эканлиги таъкидланди.
Минтақа мамлакатларидан келган айрим журналистлар кўпинча зарур ахборотларни олиш жараёнида давлат айрим мулозимлари ўзлари билан номуносиб муносабатда бўлаётганидан шикоят ҳам қилдилар.
Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг матбуот эркинлиги бўйича бўлим раиси Дуня Миятович сўнгги 10 йил давомида матбуот эркинлиги ва ахборот олиш борасида бир қатор қонунлар қабул қилинган эса-да, ҳамон бу йўналишда кўплаб муаммолар учраётганини танқид қилди.
- Ҳукумат ёки давлат идоралари масъуллари нафақат оммавий ахборот воситалари вакилларига, балки оддий фуқароларга ҳам зарур ахборот олишлари учун имкониятлар яратиши шарт. Хусусан, ҳукумат мулозимлари фаолияти билан боғлиқ ахборотлар бўйича. Шу йўл билан биз инсон ҳуқуқларини ҳимоялаш бўйича қонунларимизнинг амалда ишлаётганига амин бўламиз, деди Дуня Миятович.
ЕХҲТ расмийси фикрича, минтақа аксарият мамлакатларидаги мулозимлар давлат идоралари фаолияти тўғрисидаги ахборотни сир тутишга жон-жаҳди билан уринмоқда.
Аснода Қирғизистондаги “Медиа Полис” тадқиқот институти масъули Бегим Усенова ўз мамлакатида апрел инқилобидан сўнг сўз эркинлиги билан боғлиқ вазият оз бўлса-да, яхши томонга ўзгарганини маълум қилди.
- Апрел воқеаларидан олдин қирғиз тилида нашр қилинадиган бир нечта газета фаолияти тўхтатилиб, Интернет сайтларга тўсиқ қўйилган эди. Шунингдек, Азаттиқ радиоси эшиттиришлари ҳам тўхтатилган эди. Ундан ташқари, биргина ўтган йилда 11 та журналистга ҳужум қилинган эди. Аммо инқилобдан сўнг кўп нарса ўзгарди. Мустақил газеталар устидан судга берилган аризалар бекор қилинди. Ҳозирда уларнинг ҳаммаси яна фаолият юритмоқдалар, дейди қирғизистонлик вакила Бегим Усенова.
Қозоғистондаги “Медианет” халқаро марказ раиси Вечеслав Абрамов Марказий Осиё бир қатор давлатлари ҳозирга қадар ахборот воситаларининг жамиятдаги ролини яхши англамаганидан норозилик билдирди.
Унга кўра, Марказий Осиё давлатлари орасида Ўзбекистон ва Туркманистонда зарур ахборотларни олиш умуман имконсиз бўлиб қолмоқда.
- Туркманистон ва Ўзбекистонда матбуот вакиллари ҳам, оддий аҳоли ҳам нафақат керакли ахборотлар, балки ҳаётий муҳим ахборотларни олиш ҳуқуқидан маҳрум бўлиб қолмоқда, дер экан Абрамов айни пайтда Қирғизистонда бу борадаги вазият яхши томонга ўзгаришига умидлар борлигини таъкидлади.
Аснода Ўзбекистондаги фуқаролик жамиятини ўрганиш институтининг матбуот масалалари бўйича лойиҳа раҳбари Бобур Алихонов қозоғистонлик меҳмон иддаоларида асос йўқлигини таъкидлади.
- Бу гапга мен умуман қўшилмайман. Мисол учун, ҳаттоки Ташқи ишлар вазирлигини оладиган бўлсак, ўзининг “Жаҳон” ахборот агентлиги бор. Ўша ердан ҳам ҳар қандай масала бўйича маълумотни олиш мумкин. Бугун матбуот билан алоқа ўрнатишдан энг биринчи галда давлат идораларининг ўзи манфаатдор. Ўзбекистонда 2005 йилда қабул қилинган қарорга асосан ҳар қайси ташкилот ва идоралар қошида ахборот бўлимлари ташкил қилинган. Уларнинг вазифаси фақатгина матбуот билан эмас, балки жамоатчилик билан ҳам алоқа ўрнатишдан иборат. Шундай бир тизимнинг яратилишидан иккинчи томон ҳам манфаатдор, яъни ўша идора, ташкилотлар ўзи тўғрисидаги маълумотларни биринчи қўлдан биринчи қўлга бериб, тўғри тасаввурни шакллантиришдан манфаатдорлар, дейди ўзбекистонлик вакил.
Алихонов ўз мамлакатида ахборот технологияларининг ривожланиши жуда тез суръатлар билан бораётганини билдирди.
- Мана, масалан, рақамли телевидениега ўтиш Тожикистонда 2015 йилда йўлга қўйилиши керак экан, аммо бу борада ҳали ҳеч нарса қилинмагани маълум бўлди. Туркманистон ҳам худди шундай аҳволда экан. Унча-мунча олдинда юрган Қозоғистон ҳам энди-эндигина бу нарсага қўл ураяпти. Бизда эса шу ярим йилликнинг ўзида 40 та рақамли телеканаллар фойдаланишга топширилади. Икки йил олдин Бухоро ва Тошкентда 100 мингта экспрементал равишда рақамли телевидение ашёлари муштарийларга фойдаланишга топширилган. Айтмоқчиманки, ҳам ташкилий, ҳам ҳуқуқий ва ҳам қонуний нуқтаи назардан битта мана шу рақамли телевидениенинг ўзида жуда катта ишлар қилинган Ўзбекистонда, деди Бобур Алихонов.
Ўзбекистонлик вакил анжуман давомида минтақа матбуот вакилларининг Ўзбекистондаги матбуот билан боғлиқ вазият ва бу борада ўзаро ҳамкорликлар атрофида қилган шикоятлари ҳам ўринсизлигини қайд этди.
- Масалан, Тожикистонда Ўзбекистон газеталарини тарқатиш ҳамда телевидениесини трансляция қилиш атрофида ҳам гап бўлди. Биринчидан, Тожикистонда Ўзбекистон телеканаллари расмий равишда трансляция қилинмайди. Бизнинг каналларимизни фақатгина Тожикистоннинг Ўзбекистонга чегарадош ҳудудлари аҳолиси кўриши мумкин. Газета органларига келсак, бу ерда “Даракчи” газетаси тарқатилади, дейишаяпти. “Даракчи” газетаси бу ерга қайси йўл билан кириб келади - бу бизга қоронғу. Кейин бу газета ўзи расмий орган эмас. Унинг тожикистонликларга етказиб берилаётгани “Ўзбекистон расмий нашрлари Тожикистонда тарқатилаяпти”, деган гапга тўғри келмайди. Қолаверса, Тожикистон Маданият вазирлиги Ўзбекистон нашрларини бу мамлакатга олиб киришни таъқиқловчи қарор ҳам имзолаган, дейди Ўзбекистондаги фуқаролик жамиятини ўрганиш институтининг матбуот масалалари бўйича лойиҳа раҳбари Бобур Алихонов.