Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 00:26

"Кулиб туриб йиғлатган" актëр Ҳусан Шарипов оламдан ўтди


Ўзбекистон халқ артисти Ҳусан Шарипов
Ўзбекистон халқ артисти Ҳусан Шарипов

Ўзбекистон Халқ артисти, ўзбек телеэкранидаги ҳажвий роллари билан ўткан асрнинг 70- йилларида машҳур бўлган Ҳусан Шарипов 26 июнь куни 81 ёшида оламдан ўтди.

Кинорежиссер Али Ҳамроев Озодлик билан суҳбатда “Ҳусан Шарипов комедия ролларини трагедия қилиб ўйнайдиган моҳир актëр эди¸” дея эслади.

1959 йилдан бошлаб Муқимий театрида ишлаган актëрнинг 1971 йилда Шавкат Жунайдуллаев суратга олган “Учрашув” комедиясида ижро этган роли билан бир кунда машҳур бўлгани эсланади.

Айни фильмда “Тошкент пиëласи"¸ "Паркент мураббоси” дея айтилган жумлалар кейинчалик халқ орасида мақолу маталга айланиб кетган.

“Мен бу артистнинг нафақат комедия¸ балки жиддий ролларни ижро қила олишини “Водиллик келин” деган фильмни суратга олиш жараëнида кашф қилдим. Италиянинг неореалистик киноларидаги образга ўхшаган трамвай ҳайдовчиси образини кўрсангиз ҳам куласиз¸ ҳам маъюс бўласиз. Йиғлаб туриб кулиш¸ кулиб туриб йиғлаш ва айни пайтда томошабинни жиддий ўйга толдириш каби мураккаб вазифани Ҳусан Шарипов қойилмоқом қилиб бажарган эди. Роль яхши чиққанидан севиниб¸ қўй сўйган эди раҳматли. Ҳусан ака бор жой байрамга айланиб кетар эди. Аския¸ қийқириқ кулги¸ ичакузди латифаларни йўл-йўлакай айтиб кетаеверарди¸ орқасида доимо бир гуруҳ шинавандалари эргашиб юрарди. Бу қора хабарни сиздан эшитиб¸ дўстимдан ажралганимдан куюндим. Жойи жаннатда бўлсин”¸ дейди Али Ҳамраев.

Ҳусан Шарипов «Бомба», «Чинор тагидаги дуэль», «Тангалик болалар», «Келинлар қўзғолони» каби фильмларда яратган образлари билан томошабинлар хотирасида қолди.

“Суюнчи” даги Шермат, “Майсаранинг иши”даги ҳожи Аълам, “Водиллик келин” даги Ҳусан ака, “Марҳумнинг ҳурмати”даги Автобаза директори , “Келинлар қўзғолони”даги Ҳусан, “Бувимни қайтаринг”даги Илҳом ва бошқа комик образлар актёр ижодида муҳим ўрин тутади.

Ҳусан Шарипов Муқимий номидаги Ўзбек Давлат мусиқали драма театридаги ўттиз йиллик фаолияти давомида элликка яқин турли характердаги ранг-баранг образлар яратди.

“Муқимий спектаклидаги Асатулло, “Хотинимнинг эри” комедиясидаги Пўлат, “Ўжарлар”даги Тоживой, “Жон қизлар” даги Ҳасан, “Хонума хонум” даги Акоп, “Лақма” мусиқали драмасидаги Ҳусниддин, “Ака-ука совчилар”даги Абдулла каби образлар Шарипов ижодининг маҳсули сифатида кўрилади.

Театр ва кино актёри Ҳусан Шарипов 1937 йилда 27 июлда Тошкентда туғилган. 1963 йилда Островский номидаги Тошкент театр ва рассомлик санъати институтининг актёрлик факультетини тугатган.

XS
SM
MD
LG