Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 20:27

Ҳокимият теримчиларга бош қилган бригадир опа пахта пулимизни бермаяпти


Бухоро вилоят, Қоровулбозор туман, Тинчлик МФЙдан OzodMikrofonга шикоят қилган 35 яшар Баҳора Фаттоеванинг айтишича, ишсиз аёлларни пахта теримига жалб қилган ҳокимият вакили уларга маош ваъда қилган, аммо маош тугул, ҳатто терган пахтасининг пулини ҳам бермаяпти:

Ҳокимият теримчиларга тайинлаган бригадир опа пахта пулимизни бермаяпти
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:34 0:00
Бевосита линк

“Ўзим боғчада ишлайман. Карантин бўлиб, боғча ёпилди. Ҳокимият томонидан бригадир қилиб қўйилган Озода опа пахтага чиқсаларинг маош ҳам берамиз, терган пахталарингни пулини ҳам оласизлар, деб ваъда берди. Оиламга мадад бўлсин деб чиқдим, чунки ўзим пахтани яхши тераман. Бошида кун ора пахта пулини бериб турди, лекин охирига келганда теримчиларнинг 5-10 кунлик пулларини ҳам бермаяпти. Ойлик ҳақидаги гап ҳам йўқ. Битта мени ўзимнинг 450 минг сўм пулимни бермай қочиб юрибди, телефон қилсак олмайди. Ҳокимиятга ҳам ҳайронман, бу аёл илгари ҳам шунақа ишлари учун жиноий жавобгарликка тортилган эди, нега яна шундай одамларни бош қилиб қўйишади? Аёллар прокуратурага ариза ёзиб беришди, лекин ҳозирча натижа йўқ!”

-------------------------------------------------------------------------------

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG