Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 17:23

Қирғизистонда Умрадан қайтган уч кишига коронавирус юққани аниқланди


Қирғизистонда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ уч ҳолат қайд қилинди. Беморларнинг учаласи ҳам Жалолобод вилоят, Сузоқ туманидан. Улар яқинда Саудия Арабистонидан қайтган.

Бу ҳақда Коронавирус инфекцияси тарқалишига йўл қўймаслик ва огоҳлантириш республика штабининг мажлисида маълум қилинди.

Мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Космосбек Чолпонбаевнинг айтишича, вирусга чалинганлар Саудия Арабистонидан 12 март куни қайтган, уларда коронавирус 18 мартга ўтар кечаси аниқланган.

"Улар шифокорлар назорати остида уйда бўлишди. 16 март куни улардан бирининг ҳарорати кўтарилди. Анализлар у ва яна икки кишида вирусга чалиниш аломатларини тасдиқлади", – деди вазир. Унинг сўзларига қараганда, айни дамда беморлар обсервацияда ушлаб турилибди.

Мамлакат расмийлари айни дамда беморлар кимлар билан мулоқотда бўлганини аниқламоқда, дея хабар берди Соғлиқни сақлаш вазири. Чолпонбаевнинг айтишича, 90 киши карантинга жойлаштирилди. Мулоқотда бўлганларнинг айримлари вирусни юқтирганлар билан Саудия Арабистонидан бирга келган, улар Умра зиёратида бўлган. Вирусни юқтирганлар – 70, 62 ва 43 ёшда. Касалга чалинганлар келган самолётдаги қолган 45 йўловчини қидириш ишлари давом этмоқда.​

Коронавирус аниқлангани боис Қирғизистоннинг Сузоқ туманида фавқулодда ҳолат режими жорий қилшинди, дея хабар берди туман администрацияси. Жамоат тартибини ва давлат обьектларини қўриқлаш вақтинча кучайтирилди, одамлар тўпланадиган объектлар фаолияти тўхтатилди, туманга барча турдаги транспорт воситаларининг кириши ва чиқиши чекланди, фақат туман штаби аъзолари бундан мустасно.

Коронавирус инфекцияси тарқалишига йўл қўймаслик ва огоҳлантириш республика штаби Қирғизистонда фавқулодда ҳолат режими жорий қилиш масаласини кўриб чиқмоқда, дея хабар берди Азаттиқ радиоси хукуматдаги манбага таянган ҳолда.

Қирғизистон коронавирус аниқланган Марказий Осиёдаги учинчи давлат бўлди. Қозоғистонда 18 март эрталабки ҳолатга кўра 35 та, Ўзбекистонда эса 13та ҳолат аниқланган.​

Алоқадор

XS
SM
MD
LG