Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 03:25

Қирғизистон собиқ бош вазири ортидан собиқ мэр, депутат ва 99 божхоначи қамоққа олинди (ВИДЕО)


Собиқ бош вазир Сапар Исақов (чапда) ва Бишкекнинг собиқ мэри Кубаничбек Қулматов.
Собиқ бош вазир Сапар Исақов (чапда) ва Бишкекнинг собиқ мэри Кубаничбек Қулматов.
Қирғизистон собиқ бош вазири ортидан собиқ мэр, депутат ва 99 божхоначи қамоққа олинди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:45 0:00

Бир кунда уч нафар "собиқ" қамоққа олинди

Бишкекда 5 июнь куни собиқ бош вазир Сапар Исақов суд ҳукми билан эҳтиёт чораси сифатида ҳибсга олинганидан икки соат ўтгач пойтахт Бишкекнинг собиқ мэри ва Қирғизистон божхона хизматининг собиқ бошлиғи Кубаничбек Қулматов ҳам қамоққа олинди.

6 июнь куни парламентдаги ҳукмрон Социал-демократлар фракцияси депутати Ўсмўнбек Артиқбаев ҳам миллий хавфсизлик қўмитаси томонидан ҳибс қилингани маълум бўлди.

Уларнинг барчаси Бишкекдаги иссиқлик станциясини модернизация қилиш билан боғлиқ жараëнда катта миқдордаги коррупцияда айбланмоқда.

Собиқ бош вазир Сапар Исақовнинг қамоққа олиниши
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:01 0:00

Ким нимада айбланяпти?

Собиқ бош вазир Сапар Исақов коррупцияга йўл берганликда;

Бишкек собиқ мэри Кубаничбек Қулматов иссиқлик станцияси модернизацияси ва Калис Ўрдў мавзесидаги мактаб қурилиши учун ажратилган маблағдан ноқонуний фойдаланишда;

Депутат Ўсмўнбек Артиқбаев Энергетика вазири бўлиб турганида иссиқлик станцияси модернизацияси масаласида Хитойнинг ТВЕА ширкати билан Қирғизистон манфаатларига зид келувчи шартномани имзолаганликда айбланмоқда.

Бишкекнинг собиқ мэри Қулматовнинг қамоққа олиниши
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:19 0:00

Сиёсатшунос: Бу қама-қамалар сиёсий-ижтимоий вазиятга таъсир кўрсата олмайди

Ҳибс қилинганларнинг барчаси собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг яқин ва ишончли одамлари ҳисобланади. Шунинг учун айрим сиёсатчилар бу ҳолатни Атамбаевни сиёсий майдондаги таъсирини бартараф этишга қаратилган ҳаракат сифатида изоҳламоқдалар.

Лекин сиёсатшунос, профессор Алмазбек Акматалиев амалдорларнинг қўлга олинишини президент Жээнбеков эълон қилган коррупцияга қарши урушнинг бошланиши сифатида қабул қилиш лозим, деган фикрда.

-Бу қама-қамаларнинг сиёсий-ижитмоий вазиятга ҳеч қандай таъсири бўлмайди. Собиқ президент билан амалдаги президентнинг ўртасидаги муносабатлар аллақачон бузилган. Жээнбеков президент сифатида ўз сиёсатини олиб бормоқда. Бу ҳибсларни коррупцияга қарши уруш доирасидаги ҳаракатлар сифатида қабул қилиш керак, - деди Алмазбек Акматалиев.

Сиёсатшунос: Айрим шубҳалар бор

Бироқ сиёсатшунос Эмил Жураев собиқларга очилган жиноят ишларининг шубҳали жиҳатлари борлигига эътибор қаратди:

- Сапар Исақовга боғлиқ жиноят ишида айрим маълумотларнинг аниқлигига шубҳа бор. Масалан, катта миқдордаги коррупция ҳақида сўз бораяпти, аммо ҳибсга олинганлар бу коррупцияга айнан қайси жиҳатдан аралашгани, қандай босқичда қандай ишларни қилгани тўғрисида исбот-далиллар айтилмади, -деди Эмил Жураев.

Коррупцияда айбланиб қамалган 99 божхоначи

Президент Сўўрўнбай Жээнбеков бир неча ой аввал коррупцияга қарши шафқатсиз уруш бошланишини эълон қилган эди. Сўнгги расмий маълумотларга қараганда, коррупцияга қарши уруш божхона ва ҳуқуқ-тартибот тузилмаларидан бошланган.

5 июнь куни божхонадаги коррупция юзасидан 2018 йил давомида 99 нафар божхоначи, жумладан, Марказий божхонанинг собиқ раҳбари Нурбек Айбашев ва Давлат бож хизматидаги бошқармалардан бирининг собиқ раҳбари Замирбек Ниязалиев қамоққа олингани хабар қилинган эди.

Айбловларга асос бўлган 385 миллион доллар

Бишкек Иссиқлик электр станцияси Сапар Исақов бош вазир бўлиб турган 2017 йилда 385 миллион долларга модернизация қилинган эди.

Бироқ қиш мавсумининг энг аёзли кунларида янги таъмирдан чиқарилган иссиқлик электр станциясида фавқулодда ҳолатда авария юз бериб, Қирғизистон пойтахти аҳолиси ўн кундан кўпроқ совуқда қолган.

Шундан сўнг парламент ва ҳуқуқ-тартибот тузилмалари текширув ўтказиб, станция таъмирига ажратилган 385 миллион доллар маблағ нималарга сарфланганини аниқлай олмагани ортидан жиноят иши очилган эди.

Президентнинг "ишончли одам"лари

Сапрар Исақов ва Кубаничбек Қулматов собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг энг яқин одамларидан бири сифатида кўрилади. Ўсмўнбек Артиқбаев Атамбаев асос солган Социал-демократлар партиясидан парламентга депутат бўлган.

2017 йилда Бош вазир лавозимига сайланган Сапар Исақов жорий йилнинг 19 апрель куни Қирғизистон парламенти Ҳукуматга ишончсизлик билдириш тўғрисида қарор қабул қилгани ортидан истеъфо беришга мажбур бўлган эди.

XS
SM
MD
LG