Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 16:36

"Абу Сахий"да юзлаб хусусий дўкон бузилишга тушди, дўкондорлар норози


2017 йилда эгаси ва номи ўзгарган "Абу Сахий" бозорига Ўзбекистоннинг собиқ президенти Ислом Каримовнинг иккинчи қизи Лола Каримованинг турмуш ўртоғи Тимур Тиллаев эгалик қилган.
2017 йилда эгаси ва номи ўзгарган "Абу Сахий" бозорига Ўзбекистоннинг собиқ президенти Ислом Каримовнинг иккинчи қизи Лола Каримованинг турмуш ўртоғи Тимур Тиллаев эгалик қилган.

Тошкентнинг ўтмишда "Абу Сахий" номи билан танилган, ҳозирда “Тошкент савдо маркази” деб аталувчи улгуржи бозорида 100дан ортиқ сотувчи 16 ноябр куни дўконлари бузилишига норозилик билдириб, бозор маъмурияти олдида йиғилишди.

Дўкон эгаларининг Озодликка айтишича, улар дўконларини 1 декаргача бўшатиб қўйишлари ҳақида бозор раҳбариятидан 15 ноябр куни огоҳлантирув хати олганлар.

Огоҳлантирув хатидан аён бўлишича, “Тошкент савдо маркази”нинг халқ оғзаки тилида "уйғур бозор"и деб аталувчи қисмидаги дўконлар бузилишга тушган.

Аммо, дўкони бузилганларга қандай товон берилиши ҳақида хатда айтилмаган.

Дўкон эгаларининг Озодликка айтишича, гап “Тошкент савдо маркази”нинг "уйғур бозор"и қисмидаги газлама ва пардалар билан савдо қилувчи етти юздан ортиқ контейнер дўконлари ҳақида бормоқда.

Исми очиқланмаслигини истаган дўкондорлардан бири 16 ноябр куни Озодлик билан суҳбатда уларга 15 кун ичида дўконлари бузилиши ҳақида айтилгани, лекин ўрнига янги дўконлар қандай шартлар асосида берилиши ҳақида аниқ маълумот берилмаганини айтди.

Мени ҳар бири 16 квадрат мертли учта дўконим бор. Давлат кадастридан рўйхатдан ўтган мени мулким ҳақида гап кетяпти. Ҳозир энди ёнғин хавфсизлиги қоидаларига тўғри келмайди, деб 1 декабргача бўшатасизлар, бузилади дейишяпти.

- Мени ҳар бири 16 квадрат мертли учта дўконим бор. Давлат кадастридан рўйхатдан ўтган мени мулким ҳақида гап кетяпти. Ҳозир энди ёнғин хавфсизлиги қоидаларига тўғри келмайди, деб 1 декабргача бўшатасизлар, бузилади дейишяпти. 2012 йилда шу дўконларни биз сотиб олганмиз. Дўконларни ҳозирги бозор нархи 100 минг АҚШ долларидан кам эмас. Бузилгани тақдирда бизга қандай товон берилиши ҳақида ҳеч нарса айтишмаяпти, - дейди тошкентлик дўкон эгаси.

“Тошкент савдо маркази” раҳбарияти 16 январ куни норозилик билдириб, бозор маъмурияти олдида йиғилганлардан айримларини қабул қилган.

Юзлаб савдогар Тошкент савдо маркази идораси олдида тўпланди.
Юзлаб савдогар Тошкент савдо маркази идораси олдида тўпланди.
Дўконлари бузилишга тушган тадбиркорлар 16 ноябр куни бозор раҳбарияти олдида тўпланди.
Дўконлари бузилишга тушган тадбиркорлар 16 ноябр куни бозор раҳбарияти олдида тўпланди.

Бозор раҳбарияти қабулида бўлган савдогарлардан бири Озодликка бу ҳақда шуларни айтди:

- Нимага 1 декабрдан бўшатишимиз керак, шунча товарни қаерга олиб чиқамиз, деб норозилик билдириб бордик. Хўжайин келсин дедик. Кейин Чилонзор тумани ҳокими муовини ва ўзини бозор хўжайини деб таништирган Алишер исмли одам келди. У дўконлар талабга жавоб бермайди, катта кабеллар ўтган, хавфли, ёнғин рўй бериши мумкин ҳолатлар кўп бўлган, шунинг учун снос қиламиз бу ерни деди. Бу ер бизни шахсий мулкимизку, қўлимизда кадастр ҳужжатлари борку, десак, бизга буйруқ берилган, бўшатасизлар деди. Агар дўконлар бузилса ўрнига нима берилади? Бу ҳақда ҳеч ким ҳеч нарса айтмаяпти", - дейди дўкон эгаси.

Озодлик тадбиркорларнинг дўконлари бузилиши ҳақида огоҳлантирув хати олганликлари юзасидан “Тошкент савдо маркази” раҳбариятидан изоҳ ололмади.

Бузилаётган бозорлардаги тадбиркорларга дўконлари учун компенсация пули тўланмаётгани ва уларга янги иш ўринлари яратилмаётгани борасида Озодлик илгари ҳам хабар берган эди.

2017 йилда эгаси ва номи ўзгарган "Абу Сахий" бозорига Ўзбекистонинг собиқ президенти Ислом Каримовнинг иккинчи қизи Лола Каримованинг турмуш ўртоғи Тимур Тиллаев эгалик қилган.

Ўзбекистоннинг жорий президенти Шавкат Мирзиёев "Абу Саҳий" бозорида давлатга бир ойда 14 баробар кам тушум тушгани, бозор эгаси ўзгарганидан сўнг давлатга тушумлар кескин ортиб кетгани ҳақида баёнот берганди.

XS
SM
MD
LG