Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 21:28

Қўқонда меҳмонхонаси бузилган 71 ёшли тадбиркор шаҳар ҳокимлиги олдида очлик эълон қилди (ВИДЕО)


Меҳмонхонаси бузилган тадбиркор Носир Зокиров Қўқон ҳокимлиги олдида очлик эълон қилди
Меҳмонхонаси бузилган тадбиркор Носир Зокиров Қўқон ҳокимлиги олдида очлик эълон қилди

Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида икки қаватли меҳмонхонаси бузиб ташланган 71 ёшли тадбиркор Носир Зокиров 20 июнь куни Озодлик билан суҳбатда ўзининг мулкчилик ҳуқуқлари бузилганига норозилик билдириб шаҳар ҳокимлиги олдида очлик акцияси бошлаганини айтди.

Меҳмонхонаси бузилган қўқонлик тадбиркор очлик эълон қилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:32 0:00

Носир Зокировнинг Озодликка айтишича, Қўқон деҳқон бозори яқинидаги юз ўринлик меҳмонхнаси 2008 йилда бозор реконструкцияси бошланган пайтда бузиб ташланган.

- Ордерларим бор. Ҳокимни қарори ҳам бор. Меҳмонхона мени номимда бўлган. 2000 йилда сотиб олганман. Шаҳар ҳокимлиги бозорда реконструкция бошлаб, шу меҳмонхонамни бузиб ташлади. Ўшанда Қўқон тумани суди етказилган зарар тўлиғича қоплансин, ер майдони ажратилсин, деб қарор чиқарган. У қарор бекор бўлмаган, лекин мана шу кунгача ҳокимият ер ҳам ажратмади, зарарни ҳам қопламади, - дейди Зокиров.

Зокиров ҳокимлик компенсация бермагунича очликни тўхтатмаслигини айтади.

- Бугун соат 10дан очликни бошладим. Ҳукумат Фарғона вилоятига комиссия жўнатсин, қонунбузарликни текширсин. Токи мени топталган ҳаққим тикланмагунича очликни давом эттираман, - дейди Зокиров.

Озодлик тадбиркорнинг меҳмонхонаси бузилгани, эвазига товон берилмагани ҳақидаги иддаолари юзасидан Қўқон шаҳар ҳокимлигидан изоҳ ололмади.

Носир Зокировнинг айтишича, очлик акцияси пайти уни олдига учрашиш учун ҳокимликдан ҳеч ким чиқмаган.

Ўзбекистоннинг бошқа шаҳар ва туманларида ҳам уйи ёки дўкони бузилганлар ҳокимлик олдида бундан олдин ҳам норозилик акциялари уюштирган.

Ўтган ой Озодлик уйи бузилган аёл Навоий вилояти ҳокимлиги олдида ўзига ўт қўйишга урингани акс этган видеони эълон қилганди.

Ўтган йил сентябрь ойида эса Андижон вилояти, Балиқчи тумани, Ифтихор маҳалласида яшовчи ўнлаб одам ҳокимлик уйи бузилганларга товон пули бермаётганига норозилик билдириб, 16 сентябрь куни Балиқчи туман ҳокимлиги биноси олдида тўпланганди.

Ўтган ой Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳокимларни тадбиркорлар мулкини ноқонуний олиб қўйишнинг ҳуқуқий оқибатларидан огоҳлантирган.

Мирзиёев ҳокимлар "ишдан кетиш билан қутулмаслиги"ни айтганди.

"Барча ҳокимларни огоҳлантираман. Бирорта тадбиркорнинг мулки ноқонуний олиб қўйилса, ҳоким фақат ишдан кетиш билан қутулмайди, балки қонун олдида жавоб беради", деб айтган Шавкат Мирзиёев.

Президент мутасадди идораларга мулк дахлсизлигини бузганлик учун жавобгарликни кучайтириш ва тадбиркорлар фойдасига чиқарилган суд қарорлари ижросини тўлиқ таъминлаш бўйича кўрсатмалар ҳам берганди.

XS
SM
MD
LG