Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 08:46

Фаластиндан Исроилга 600 дан ортиқ ракета отилди. Исроил ҳаво зарбалари билан жавоб қайтармоқда


Исроил расмийларига кўра, Ғазо бўлгасидан амалга оширилган ракета ҳужуми Ашкелон яқинидаги энергетика иншоотини нишонга олган- Исроил, 11 май, 2021
Исроил расмийларига кўра, Ғазо бўлгасидан амалга оширилган ракета ҳужуми Ашкелон яқинидаги энергетика иншоотини нишонга олган- Исроил, 11 май, 2021

11 май, сешанба оқшомида фаластинликлар Исроилга 130 дан ортиқ ракета йўллади. ОАВ қурбонлар борлиги ҳақида хабар бермоқда, аммо уларнинг аниқ сони маълум эмас.

Фаластинлик жангарилар Исроилнинг ҳаво зарбалари Ғазо бўлгасидаги 13 қаватли бинони вайрон қилганидан сўнг Тел-Авивга ракета ҳужумлари уюштирганини айтмоқда. Рейтер хабар агентлигига кўра, Исроилнинг ҳаво зарбалари фаластинлик яшовчилар эвакуация ҳақида огоҳлантирилганидан бир ярим соат ўтиб бошланган. Исроил эса Ғазо бўлгасидан олдинроқ амалга оширилган ракета ҳужумларга жавоб қайтарганини иддао қилмоқда.

Рейтер хабар агентлиги сешанба оқшомидаги ракета ҳужумлари ва ҳаво зарбаларида 30 нафар фаластинлик ҳамда уч исроиллик ҳалок бўлгани ҳақида хабар бермоқда.

Ракеталардан бири Тель-Авив чеккасидаги Холон мавзесига қатновчи йўналиш автобусига теккан.

Ракета ҳужумлари туфайли Бен Гурион аэропорти вақтинча ёпилган, бинодаги одамлар эвакуация қилинган, Тель-Авивга учиб келаётган самолётлар Кипрга йўналтирилмоқда.

Охирги суткаларда Исроил ҳудудига Фаластин томондан 600 дан зиёд ракета отилди. Уларнинг аксариятини Исроилнинг “Темир гумбаз” ракетадан мудофаа тизими уриб туширган бўлса-да, айрим ракеталар нишонга теккан.

Сешанбага ўтар кечаси Исроил матбуоти Ашкелон шаҳрида икки кекса аёл ҳалок бўлгани ва ўнлаб кишилар азият чеккани тўғрисида хабар берди.

Ҳужумлар учун жавобгарликни “ХАМАС” ҳамда “Ислом жиҳоди” радикал гуруҳлари бўйнига олган.

Ўз навбатида Исроил армияси фаластинликларга тегишли 100 дан ортиқ ҳарбий масканга ҳужум қилди. Улардан айримлари турар-жой бинолари билан ёнма-ён бўлган. 11 май куни кечқурун Фаластин ОАВлари бир нечта турар-жой биноси вайрон этилиб, ўнлаб одам ўлганини хабар қилди. Исроил томони эса фақат радикал гуруҳларнинг базалари нишонга олинаётганини иддао қилмоқда.

Минтақада вазият бир неча араб оилаларининг Шарқий Қуддус туманидан кўчирилиши туфайли кескинлашди. Исроил суди қабул қилган кўчириш қарори фаластинликларда кескин норозилик уйғотди. 7 май куни, жума намозидан сўнг улар полициячиларга тош, шиша бутилка ва арматура бўлакларини ота бошлаганлар.

Можаро ёйилмаслиги учун полиция мусулмонларнинг Ибодат тоғига йўлини тўсиб қўйди. Фаластин ОАВлари хабарича, исроилликлар уларга қарши резина ўқлар ва шовқин гранаталарини қўллаган. Бир қанча вақт сўнгра полиция Ал- Ақсо масжидини ишғол қилиб, одамларни ҳудуддан куч билан чиқариб юборди.

Фаластинликларни кўчириш қонунийлиги ҳақидаги суд қарори кечиктирилди, аммо тўқнашувлар давом этди.

Зиддият оловланиши манзарасида Исроил полицияси миллий байрам — Қуддус куни нишонлаётганига қарамай, Ибодат тоғига чиқиш йўлини яҳудийлар учун ҳам тўсди. 1967 йили айни шу куни, Олти кунлик урушдан сўнг Исроил Қуддуснинг шарқий туманлари устидан ўз суверенитетини ўрнатганини эълон қилган эди.

Фаластин томони “Қуддус қиличи” ҳарбий амалиёти бошлангани ҳақида эълон қилди. Бир неча соат сўнгра Исроил мудофаа армияси “Деворлар қўриқчиси” амалиётини бошлади. БМТ, Евроиттифоқ ва АҚШ ёвлашаётган томонларни вазмин бўлишга чақирмоқда.

XS
SM
MD
LG