Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 20:02

Ургутда бозорчилар обунага мажбурланмоқда


 “Инсон ва қонун” газетаси йиллик обуна баҳоси 122 минг сўм туради.
“Инсон ва қонун” газетаси йиллик обуна баҳоси 122 минг сўм туради.

Самарқанд вилояти Ургут тумани Савдо комплексининг Озодликка боғланган тадбиркорлари Ўзбекистон Адлия вазирлигининг “Инсон ва қонун” газетаси ва “Ҳуқуқ ва бурч” журналига обуна бўлишга мажбурланаётганликларидан шикоят қилди. Тадбиркорларга кўра, обунадан бош тортганларни "текширувчилар босиши" ҳақида огоҳлантирилган.

Ургут тумани савдо комплексида ишловчи тадбиркорлардан бири Озодлик билан суҳбатда комплекс раҳбарияти ҳар бир тадбиркорга Адлия вазирлигининг “Инсон ва қонун” газетаси ва “Ҳуқуқ ва бурч” журналига обуна учун 200 минг сўмлик "ўлпон" солганини айтди.

Унинг айтишича, обунадан бош тортганлар текширувчилар босиши ҳақида огоҳлантирилган.

- Самарқанддан Адлия бошқармасидан шундай топшириқ берилган. Ургут тумани бўйича “Инсон ва қонун” газетаси учун 200та, “Ҳуқуқ ва бурч” журналига 20та обуна плани топширилган экан. Тадбиркорларда пул кўп, деб энди бизни обунага мажбурлаяпти. Обуна бўлмасак дўконларингни текширувчилар босади, деб қўрқитяпти, - дейди ургутлик тадбиркор.

Самарқанд вилояти Адлия бошқармасининг 20 август санаси билан туман Адлия бўлимларига йўлланган ҳужжат нусхасида “Инсон ва қонун” газетаси" ва “Ҳуқуқ ва бурч” журналига обуна ташкил қилиш ва бу ишни жорий йил октябр ойи охирига қадар якунлаш, шу давр ичида ҳар ўн кунда квитанциялар илова қилинган шаклда ҳисобот бериб туриш тайинланган.

Самарқанд вилояти Адлия бошқармасининг 20 август санаси билан туман адлия бўлимларига йўлланган хати.
Самарқанд вилояти Адлия бошқармасининг 20 август санаси билан туман адлия бўлимларига йўлланган хати.

Озодликка йўлланган ҳужжат иловасида обуна ҳажми туманларга тақсимлаб бўлиб берилган.

Хужжатда Ургут тумани йиллик обуна баҳоси 122 минг сўм турадиган “Инсон ва қонун” газетасига 200та ва 240 минг сўм турадиган “Ҳуқуқ ва бурч” журналига 20та обуна режаси қўйилган.

Озодлик тадбиркорларнинг обунага мажбурланиши юзасидан изоҳ сўраб, Ургут савдо комплекси раҳбариятига боғланди.

Савдо комплекси котибияти ходими тадбиркорларни обунага мажбурлаш ҳолатини инкор қилмади ва бундай топшириқни туман Адлия бўлимидан олганликларини айтди.

1 сентябрь - дам олиш куни бўлгани боис Ургут тумани Адлия бўлими ва Самарқанд вилояти Адлия бошқармасидан тадбиркорларнинг обунага мажбурланаётгани ҳақидаги шикоятлар юзасидан изоҳ олиш имкони бўлмади.

Мажбурий обуна ўзбекистонлик истеъмолчилар ҳуқуқлари бузилишининг бир кўринишидир.

Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш федерацияси ходими Шерали Турғунов ўтган йил декабр ойида Озодлик билан суҳбатда амалдаги қонунларга кўра, истеъмолчини газета-журналларга обуна бўлишга мажбурлаш мумкин эмаслигини айтганди:

- Обунага мажбурлаш қонунга зид. Лекин шу пайтгача бирон фуқародан мажбурий обуна юзасидан шикоят тушмаган, - деган эди Турғунов.

Ўзбекистонда ишдан ҳайдалиш ёки бизнесидан айрилиш таҳдидлари остида аксар бюджет ташкилотлар ходимлари ва тадбиркорлар мажбурлаш ҳолатлари бўйича судга мурожаат этишга журъат этолмасликларини айтишади.

Ўзбекистонда 1 минг 200дан зиёд газета ва журнал чиқади.
Ўзбекистонда 1 минг 200дан зиёд газета ва журнал чиқади.

“Матбуот тарқатувчи” ҳиссадорлик жамиятига кўра, Ўзбекистонда 1 минг 200дан зиёд газета ва журнал чиқади.

"Даракчи", "Ҳордиқ", "Сўғдиёна" каби нашрлар энг бозори чаққон газеталар ҳисобланади.

Лекин, бу нашрлар мажбурий обуна қилинадиган нашрлар рўйхатида йўқ.

XS
SM
MD
LG