Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 16:18

Зиёлилар “Озод Ватан” партиясини тузиш учун ташаббус гуруҳига бирлашди


Cанжарали Имомов
Cанжарали Имомов

Таниқли драматург Санжарали Имомов 28 июнь куни ўзининг Фейсбук саҳифасида ўз олдига янги сиёсий партия тузишни мақсад қилиб қўйган 22 кишилик ташаббус гуруҳи тузилганини эълон қилди. Гуруҳ тузилажак партияни “Озод Ватан” , деб аташга қарор қилган.

Санжарали Имомовнинг Озодликка билдиришича, Ташаббус гуруҳи аъзолари орасида иқтисодчи, ҳуқуқшунос, блогерлар бор. Гуруҳнинг илк йиғилиши драматургнинг уйида бўлиб ўтган.

Санжарали Имомовнинг айтишича, партияни тузишдан асосий мақсад, сиёсий ҳокимият учун кураш олиб бориш ва Ўзбекистон халқининг иқтисодий, сиёсий муаммоларини ҳал қилиш йўлида ишлашдир:

“Мен “Эрк” партиясида 20 йилча фаолият кўрсатиб келдим. “Эрк”ни тиклайман деб анча ҳаракат қилдим. Кейин ўйлаб қарасам, жуда кўп зиддиятли ҳолатлар бор экан. Агар ҳукумат бошқа мухолиф партияга бир карра тўсқинлик қилса, “Эрк”ка икка карра тўсқинлик қилади. Кейин фаоллари ҳам ёши ўтиб, 70 ёшларни қоралаб, саноқли қолган. Мен шундан сўнг ёшлардан партия тузишни режалаб юрдим. Лекин шу пайт Хидирназар Аллақулов ўзининг партиясини эълон қилиб қолди ва мен у партияга “эрк”чи сифатида бориб кузатиб юрдим. Кейин атрофимдаги ёшлар билан домланинг партиясига ёрдам бердик. Улар қурултой ўтказди, партиясини тузди, лекин Адлия вазирлиги икки марта ҳам уларни рўйхатга олмади. Шундан сўнг биз ўз партиямизни тузишга киришдик”.

Санжарали Имомовга кўра, “Озод Ватан” партиясининг асосий ўзаги таниқли зиёлилар, иқтисодчилар ва ҳуқуқшунослардан таркиб топган:

“Аллақулов партияси раисининг собиқ ўринбосарлари Маҳмуд Давронов, Жавлон Аҳмедов, назорат комиссияси раиси Муҳаммад Хўжаевлар у ерда фаолиятини давом эттиролмаганидан кейин бизга келишди. Шунингдек, иқтисодчи олим Маҳмуд Давронов, “Шоввозсой”ни кашф қилган Алексек Гаршин, фарғоналик юрист Нигора , “хитойчи” номи билан танилган Валижон Калонов кабилар ҳозир ташаббус гуруҳи аъзолари. Лекин, бу охирги рўйхат эмас, биз ҳали кўплаб зиёли ва иқтисодчи олимларни ҳам партиямизга бирлаштирамиз”.

Санжарали Имомов билан суҳбатнинг тўлиқ вариантини қуйида тингланг:

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:12:36 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG