Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 01:53

Тожикистон: Президент Раҳмоннинг жиянлари мамлакат соғлиқни сақлаш вазирини дўппослади


Тожикистон соғлиқни сақлаш вазири Жамолиддин Абдуллозода.
Тожикистон соғлиқни сақлаш вазири Жамолиддин Абдуллозода.

Тожикистон президенти Имомали Раҳмоннинг уч жияни врачлар ва мулозимларни, жумладан соғлиқни сақлаш вазирини шафқатсизларча дўппослади. Озодликнинг тожик хизмати манбаларига кўра, воқеа 20 июль куни кечқурун, Тожикистон раҳбарининг туғишган синглиси Қурбонбиби Раҳмонова COVID-19 дан вафот этганидан кейиноқ юз берган.

Дўппослаш натижасида Тожикистон соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазири Жамолиддин Абдуллозода ҳамда президент ижроия аппарати ҳузуридаги Тиббий марказ раҳбари Холмаҳмад Раҳимзода жиддий жароҳат олган, дея қайд этишди ИИВ ва ССВдаги исмини очиқламасликни сўраган манбалар.

Расмийлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарининг калтакланиши ҳақидаги маълумот бўйича изоҳ бергани йўқ.

Тожикистон президенти Имомали Раҳмоннинг туғишган синглиси — 64 ёшли Қурбонбиби Раҳмонова 20 июль куни қазо қилди. Хабар қилинишича, у коронавирус билан касалланиб, Тожикистон президентининг ижроия аппарати ҳузуридаги Тиббий марказга ётқизилган.

Манбаларга кўра, Тожикистон раҳбарининг туғишган синглисини даволаш учун Германия, Россия ва Ўзбекистондан тажрибали мутахассислар чақирилган.

Озодлик манбаларининг маълум қилишича, президент синглисининг ўлимидан икки соат олдин хорижлик мутахассислар тожикистонлик врачларнинг беморни даволаш усулини нотўғри, деб топишган. “Бу хулосани эшитиб, Қурбонбиби Раҳмонованинг ўғиллари Фахриддин, Фаррух ва Зиёдали Сафаровлар қаттиқ ғазабланишди ва оналари вафот этиши билан шифокорларга ва ўша ердаги тиббиёт соҳаси мулозимларига ташланишди. Уларни президентнинг ўғли Рустам Имомалигина тинчлантира олди”, дея ҳикоя қилади манба.

Дўппосланганлар орасида энг кўп соғлиқни сақлаш вазири Жамолиддин Абдуллозода жабрлангани айтилмоқда: у жағидан қаттиқ зарба еган, президент ижроия аппарати ҳузуридаги Тиббий марказ директори Холмаҳмад Раҳимзода эса бошидан шикастланган, дея қўшимча қилди Озодлик манбаси. Бошқа врачлар енгил жароҳатланишган.

Соғлиқни сақлаш вазири Жамолиддин Абдуллозода вазирликнинг матбуот анжуманида ва Қўшма Штатлар томонидан Тожикистонга 1.5 миллион доза Moderna вакцинаси топширилишига бағишланган маросимда иштирок этмади.

ССВ раҳбарининг ўринбосари Шодихон Жамшед 26 июль куни журналистлар билан учрашув чоғида вазир Абдуллозода чет элга хизмат сафарига кетганини айтди. Вазирнинг калтаклангани ҳақидаги саволга жавобан у аччиқланиб: “Қаердан оласизлар бунақа миш-мишларни?” деган.

Бу орада, манбаларимизга кўра, Тожикистон ИИВ ҳодиса юзасидан текширув бошлаган, аммо ҳозирча ҳеч ким қўлга олингани йўқ.

Қурбонбиби Раҳмонова ўлимининг расмий сабаби маълум қилинмади. Президент Раҳмоннинг туғишган синглиси 21 июль куни Данғарада дафн этилди. Озодлик манбалари аввалроқ Қурбонбиби Раҳмонова коронавирусга чалингани ҳақида маълум қилишган.

XS
SM
MD
LG