Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 14:50

Пахта-2019. "Ҳарбий хизматни пахта даласида ўтаяпмиз"


Шовотдаги ҳарбий қисм аскарлари пахта термоқда
Шовотдаги ҳарбий қисм аскарлари пахта термоқда

"Мен Хоразм вилоятидан мурожаат қилаяпман. Ўзим ҳам хоразмликман. Мен 15 октябрь куни бир ойлик ҳарбий хизматга келдим. Бизни ҳарбий хизматга алдаб чақиришди. “Пахта термайсизлар, ҳақиқий ҳарбий машқларни ўрганасизлар” дейишди. 4 миллион 256 минг сўм пул тўладим.

Бизни Шовот туманидаги ҳарбий қисмга олиб келишди. Келишимиз билан бир қоғозга қўл қўйдиришди: “Ҳар куни 100 кило пахта тераман” ёзиб, қўл қўйиб бердик.

Эрталаб соат 4:45 да подъем, соат 5:10 да нонушта. Кейин соат 7 гача развод бўлади. Разводда фақат пахта масаласи муҳокама қилинади. Пахтани кам терганларни уришади. “Кўпроқ теринглар. Ким пахта термаса, военний билетини бермаймиз, кўтларингга тепиб, ҳайдаймиз” деб қўрқитади.

Икки кун аввал мажлис қилишиб, “Мабодо журналистлар келиб қолса, умуман гаплашманглар. Журналистлар келишини олдиндан билиб, қолсак, ўзимиз сизларни даладан чақиртириб оламиз” деди. Ким журналист билан гаплашса, военний билети берилмаслигини айтишди.

Разводдан кейин далага кетамиз. Далада пахта деярли йўқ. Нормани бажариш учун пул берамиз. 1 кило пахта учун 1500 сўм берамиз.

Нормани бажармаганларни жазолашади. Далада пахта эгатларини оралатиб, югуртиришади. Отжимания қилдиришади.

Обед пайти даланинг ўзида овқатланамиз. Овқатни дала бошига олиб келишади. Дуч келган жойда ўтириб, овқатланамиз. Санитария- гигиенага умуман амал қилинмайди. Ҳаммаёқ чанг, биз тупроқда ўтириб, овқат еймиз. Овқатга ҳам макарондан бошқа нарса бермайди. Ичида бир бўлак гўшти бўлади холос. Яқинда макарондан қурт ҳам чиқди.

Кечқурин соат 7гача пахта терамиз. Кечқурин яна наряд қилишади. Ҳар-хил ёмон гапларни айтиб, ҳақарот қилишади. Зулм қилишади. Азоб-уқубатларга қолаяпмиз.

Келганимиздан бери, эшитмаган ҳақоратимиз қолмади. Илтимос бизга ёрдам берадиган одам борми, ўзи? Жуда қийналиб кетдик.

Биз ҳарбий ҳизматга келдик-ку! Аввало юртимиз тинч бўлсин, лекин эрта-индин уруш бўлиб қолса, нима бўлади? Биз автомат ишлатиш тугул, уни ушлашни ҳам билмаймиз. Оиламизни, юртимизни қандай ҳимоя қиламиз? Пахта териб, пахта отамизми, душманга қарши? Умуман ҳарбий машқлар ўтилмади. Ўзи президентимиз Шавкат Миромонович биладиларми, ҳарбий қисмларда ватан ҳимоячилари қандай тайёрланаётганини?"

(Бу хабар "Paxtagram"га 24 октябрь куни келган.)

Шовотдаги ҳарбий қисм аскарлари тушлик пайтида овқатга навбатга туришибди.
Шовотдаги ҳарбий қисм аскарлари тушлик пайтида овқатга навбатга туришибди.

**********************************************************

Илтимос, "PaxtaGram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

"PaxtaGram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "PaxtaGram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG