Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 13:49

"АЭС қуриш таҳликалари хақидаги фикрларни ёритишингизни сўраймиз"


Сарлавҳага чиқарилган илтимос битилган мактуб Озодликка Фейсбукдаги "Ўзбекистонликлар АЭС қурилишига қарши" гуруҳи аъзоларидан келди. Хатни OzodMaktub рукнида эълон қилишга қарор қилдик.

***

Маълумки, бугунги кунга келиб Ўзбекистонда Росатомпром билан ҳамкорликда қурилиши мўлжалланган ва тўрт ядровий реактордан иборат атом электростанцияси қуриш йўналишида жадал фаолият олиб борилаяпти ва шу йил якунигача шартнома имзоланиши белгиланган.

Мазкур ўта хавфли ва бугунга келиб маънавий ва техник жиҳатдан эскирган, инсоният тарихида Чернобил ва Фукусима фожиалари билан аянчли из қолдирган, ўта қиммат, иқтисодий ва геостратегик қарамликка олиб келувчи, жаннатмакон ўлкамизни фақат номи билангина хавотир булутларига ўраб ташлайдиган, мамлакатимиз тақдирини ўнлаб йиллар давомида юз бериши мумкин бўлган мислсиз фожиалар ёқасида ушлаб турадиган, бугун жуда зарур бўлган электр энергиясини ўн-ўн икки йилдан кейингина бера оладиган қурилишга ўзимизнинг салбий муносабатимизни изҳор қилиш вақти келди.

Мазкур фаолиятни олиб боришда гуруҳ аъзолари ва бошқа ҳамкорларимизни телевидение, радио ва бошқа оммавий ахборот воситаларидан фойдаланиш имкониятлари жуда чекланган. Шуни инобатга олиб, мазкур фаолиятга ёрдам тариқасида ўз дастурларингизда ушбу мавзу билан боғлиқ информацион дастурларни ташкил этсангиз.

Бу дастурларда АҚШ, Германия, Австрия, Италия ва бошқа мамлакатларни атом энергетикасидан воз кечиш сиёсатлари моҳияти очиқланиб, бу соҳа олимлари ва экспертларидан атом энергетикасининг тахликалари хақидаги фикрлари, жумладан иқтисодий ночор, ҳудуди анча кичик, сув ресурслари йўқ ва табиий офатлар хавфи баланд бўлган худудларда АЭС қуриш тахликалари хақидаги фикрлари хаққоний ёритиб берилса.

Шунингдек, табиий тикланувчи энергетика - қуёш, шамол энергетикасини бугунги куни ва яқин келажаги тенденциялари тахлил қилинган ва етакчи экспертлар фикрлари берилган радио, видео ва нашрий чиқишлар сони имкон борича кўпайтирилса.

Мазкур фаолиятингиз Ўзбекистон аҳолисини барча қатламларини атом энергетикаси хақидаги замонавий билимларини оширишга хизмат қилиб, Ватанимиз келажагини белгиловчи қарорларни қабул қилинишида фаол иштирокларини таъминлашга йўналтира олади. Гуруҳ иштирокчилари ушбу фаолиятингизда сизни тўлиқ қўллаб - қувватлаш вазифасини ўз зиммаларига оладилар.

Фейсбукдаги "Ўзбекистонликлар АЭС қурилишига қарши" гуруҳи аъзолари

Яна қаранг:

Ozodlik.org сайтининг рус тилидаги саҳифасида эълон қилганимиз "Анализ: Имеет ли атомная энергетика перспективы развития и долгосрочного существования?" сарлавҳаси остидаги таҳлилий мақолани ўқишингиз мумкин.

Алоқадор

XS
SM
MD
LG