Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 21:30

Педофилликда гумонланaëтган қўшкўпирлик шахс очиқда юрибди


Хоразм вилояти Қўшкўпир туманида 7 яшар қизчани зўрлашда гумонланиб ҳибсга олинган 28 яшар йигит, туманни тарк этмаслик ҳақидаги тилхат асосида қўйиб юборилди. Расмийларга кўра, қизчани алдаб ўз жинсий эҳтиёжини ғайритабиий тарзда қондиришда гумонланаëтган шахс ўзига қўйилаëтган айбни инкор этмоқда.

Озодликка маълум бўлишича¸ Қўшкўпир туман ички ишлар бўлими бу воқеа юзасидан Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 119-моддаси(Зўрлик ишлатиб, қўрқитиб ёки жабрланувчининг ожизлигидан фойдаланиб, жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш), 4 қисми(ўлдириш билан қўрқитиб содир этиш) билан жиноят иши очган.

Агар тергов давомида гумонланувчининг айби тасдиқланса, у 15 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Озодлик манбасига кўра, зўрлашда гумонланган йигит ҳибсга олинганидан сўнг тергов қилинган ва ундан туманни тарк этмаслик ҳақида тилхат олиниб, очиққа чиқарилган.

Хоразм вилояти ҳуқуқ-тартибот идораларидан бирида ишлайдиган Озодлик манбасининг айтишича, воқеа 26 июнь куни содир бўлган:

“Расмий маълумотда айтилишича, 28 яшар, уйланган, икки фарзанди бор йигит 26 июнь куни яқин қўшнисининг 7 яшар қизини 14 ёшга тўлмаганини олдиндан билиб, унинг ожизлигидан фойдаланиб ва унга нисбатан зўрлик ишлатиб, унинг орқа тешигига жинсий эҳтиёжини ғайритабиий тарзда қондирган. Бу воқеа кундуз куни соат 12лар атрофида қизчанинг уйида содир бўлган. Қизчанинг отаси бундан хабардор бўлиб, қизини дўхтирга олиб борган”, деди манба.

Воқеадан яхши хабардор қўшкўпирликлардан бири, йигитнинг ўзига қўйилган айбни тан олмаëтганини айтади:

“Мен у йигит билан гаплашдим. Мен бу ишни қилганим йўқ, ёлғон деяпти. Агар мен шу ишни қилганимда у ёш бола ўлиб қоларди, деяпти. Отаси қизини экспертизага олиб борган экан, лекин унинг натижаси қандай эканлиги ҳақида маълумот беришмаяпти. Жиноят иши очилгани тўғри, бола ҳар куни терговчининг олдига бориб сўроқ бериб келаяпти. Қизчанинг отаси билан ҳам гаплашдим, у эса бу бола қизимни зўрлаган деб қатъий турибди", дейди воқеа тафсилотларидан хабардор Озодлик манбаси.

Озодлик Қўшкўпир тумани ички ишлар бўлимидан бу воқеа юзасидан расмий маълумот ола олмади.

Ўзбекистонда содир этиладиган вояга етмаган қизларни зўрлаш ҳолатлари ҳам расмийлар¸ ҳам жабрланувчилар оилалари томонидан¸ аксар ҳолларда¸ жамоатчиликдан сир тутилади.

Шунга қарамай¸ бундай жиноятларнинг айримларига оид маълумот Озодликка мобил мухбирлар кўмагида етиб келмоқда.

Ўтган йил октябрь ойида Андижон вилояти Балиқчи туманидаги мактаблардан бирида ўқийдиган 5-синф ўқувчисини муқаддам судланган 36 яшар йигит зўрлаган эди. Зўрлангандан сўнг уриб чалажон қилинган қизалоқнинг ҳаёти сақлаб қолинган эди.

Жиззах вилояти Бахмал тумани марказида ўтган йилнинг 19 май куни йўқолган 1-умумтаълим мактабининг 2-синф ўқувчиси орадан қарийб икки кун ўтганидан сўнг ўлик ҳолда топилган эди. Озодлик манбаларига кўра, қотил тўққиз ёшли қизчани зўрлаган ва уни бўғиб ўлдириб, жарликка ташлаб кетган.

Ўтган йилнинг 27 июлида Самарқандда ёш қизни зўрлаганликда гумон қилинаётган 63 ёшли фермер ҳамқишлоқлари тарафидан сазойи қилинди.

Бу воқеадан тўрт кун ўтиб, Самарқандда 17 ёшли қиз 63 ёшли ҳамқишлоғи тарафидан жинсий зўрланиши ортидан ўзини ўзи осиб қўйди.

Шу йилнинг август ойида эса Қорақалпоғистоннинг Шуманай туманида истиқомат қилган милиция ходими томонидан зўрланган қиз ўз жонига қасд қилган. Сирка ичган қизнинг ҳаёти касалхонада сақлаб қолинган.

XS
SM
MD
LG