Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 17:31

AP: Хитой уйғурлар яшайдиган Шинжонни катта қамоқхонага айлантирмоқда


Инсон ҳуқуқлари ташкилотларига кўра, Хитой камида 1 миллион уйғур ва бошқа мусулмон озчиликларни қамоққа ташлаган.
Инсон ҳуқуқлари ташкилотларига кўра, Хитой камида 1 миллион уйғур ва бошқа мусулмон озчиликларни қамоққа ташлаган.

Хитойнинг уйғурлар яшайдиган шаҳрида деярли ҳар 25 кишидан бири терроризм билан боғлиқ айбловлар билан қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Бу озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ дунёдаги энг юқори кўрсаткич, деб хабар бермоқда Аssociated Press нашри.

Агентлик томонидан қўлга киритилган ва қисман тасдиқланган рўйхатда Шинжондаги биргина Конашеҳер қамоқхонасига жўнатилган 10 000 дан ортиқ уйғурларнинг исмлари келтирилган. Сўнгги йилларда Хитой асосан мусулмон озчилик бўлган уйғурларга қарши шафқатсиз қатағон олиб бормоқда ва буни терроризмга қарши кураш деб айтиб келади.

Ҳибсга олинган уйғурларнинг номлари келтирилган бу рўйхат ҳозиргача пайдо бўлган энг катта рўйхат бўлиб, бу Хитой ҳукуматининг миллион ёки ундан ортиқ одамни сиёсий маҳбусларга айлантирган кампаниясининг кўламини акс эттиради. Бу шунингдек, кўплаб оилалар ва ҳуқуқ ташкилотларининг йиллар давомидаги даъволарини ҳам тасдиқлайди: Хитой уйғурларни назорат остида ушлаб туриш учун узоқ муддатли қамоққа олиш тизимига таянмоқда, қонунни репрессия қуроли сифатида ишлатмоқда.

Кескин халқаро танқидлар ортидан Хитой ҳукумати 2019 йилда уйғурлар ҳеч қандай айбловларсиз ташланган қисқа муддатли, суддан ташқари қамоқхона лагерлари ёпилганини эълон қилди. Бироқ, экспертларнинг фикрича, минглаб уйғурлар сохта терроризм айбловлари билан ўнлаб йилларга қамоққа ташланган.

Уйғур фермери Розикари Тўхтини ҳамма мулойим, оиласига меҳрибон, динга заррача ҳам қизиқмайдиган одам сифатида биларди. Унинг амакиваччаси Миҳригул Мусо Тўхтининг "диний экстремизм" айби билан беш йилга қамалганини эшитиб ҳайратда қолди. Унинг сўзларига кўра, Миҳригул ҳар ҳафта намоз ўқийдиган бошқа қариндошларидан хавотир олган, аммо Тўхти ҳибсга олинишини кутмаган.

Мусо Розиқари Тўхтининг укаси Абиликим Тўхти ҳам “ижтимоий тартибни бузиш мақсадида жамоатчиликни тўплаш”да айбланиб, етти йилга қамалганини аниқлади. Тўхтининг қўшниси, Нурмамат Довуд исмли фермер ҳам худди шу айбловлар билан 11 йилга қамалган.

Конашеҳер Шинжоннинг жанубий қишлоқларидан бири. У ерда 267 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Рўйхатдан маълум бўлишича, тумандан ҳибсга олинганлар 2 йилдан 25 йилгача қамоққа ҳукм қилинган, ўртача кўрсаткич тўққиз йил.

Қамоқдагилар жамиятнинг турли қатламларидан. Улар орасида эркаклар, аёллар, ёшлар ва қариялар бор . Уларнинг фақат умумий бир жиҳати бор бу ҳам бўлса уларнинг уйғур бўлганидир.

Хитой ҳукумати бу хулосани кескин рад этади. Шинжон матбуот котиби Элижан Анаятнинг айтишича, ҳукмлар қонунга мувофиқ амалга оширилган.

"Биз ҳеч қачон маълум минтақа, этник гуруҳ ёки динни, уйғурларни ҳам нишонга олмаймиз. Биз ҳеч қачон яхшига зулм қилмаймиз ва ёмонни озод қилмаймиз", деди Анаят.

Рўйхатни Норвегияда сургунда бўлган уйғур тилшуноси Абдували Аюб журналистларга етказган. Аssociated Press буни рўйхатдаги 194 кишини танийдиган саккиз уйғур билан суҳбатлар, шунингдек, қонуний билдиришномалар, Хитой расмийлари билан телефон қўнғироқлари ёзувлари ҳамда манзил, туғилган кун ва шахс рақамларини текшириш орқали тасдиқлаган.

Рўйхатдаги одамлар қотиллик ёки ўғрилик каби одатий жиноий айбловлар қўйилган шахслар эмас. Аксинча, рўйхатда терроризм, диний экстремизм билан боғлиқ жиноятларга ёки сиёсий диссидентларга нисбатан анъанавий равишда қўлланиладиган ноаниқ айбловлар, масалан, "жанжал қўзғаш" каби айбловлар қайд этилган. Бу қамоққа олинганларнинг ҳақиқий сони кўпроқ эканлигини англатади.

Адлия вазирлиги статистик маълумотларига кўра, Конашеҳердаги қамаш даражаси, масалан, АҚШдаги қамоқхонадан 10 баравар юқори. 2013 йилдаги давлат статистикасига таянилса, бу бутун Хитойдаги кўрсаткичдан 30 баравар кўплигини кўрсатади.

2017 йилда бир неча уйғур жангарилари томонидан амалга оширилган пичоқбозлик ва портлашлардан сўнг босим янада кучайди. Хитой ҳукумати оммавий ҳибсга олишларни терроризмга қарши курашиш учун зарур деб ҳимоя қилиб келади.

2019 йилда Шинжон расмийлари қисқа муддатли қамоқхона лагерлари ёпилганини эълон қилди ва “касб ўрганувчилар” дея таърифлаганларнинг барчаси “ўқишни битирганини” айтди. Тўртта лагерга борган АР журналистлари лагерлар ёпилган ёки бошқа объектларга айлантирилганини тасдиқлади.

Аммо қамоқхоналар қолмоқда. Бир нечта лагерлар қамоқхоналарга айлантирилмоқда.

Суъний йўлдош тасвирлари шуни кўрсатадики, 2021 йил апрелига келиб Хитой ҳукумати Шинжонда Манхеттен оролининг учдан бир қисмини қамраб оладиган даражада қамоқхона майдонига эга бўлган.

“Сўнгги беш йил ичида Шинжон террорчилик ҳаракатларидан холи бўлди. Барча миллат вакиллари бахтли ва тинч ҳаёт кечирмоқда”, деди феврал ойида Хитой ташқи ишлар вазири Ван И.

Асли қозоғистонлик этник уйғурнинг Хитой қамоқхонасидаги 15 ойи
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:07:26 0:00

Олинган бир нечта маълумотлар шуни кўрсатадики, қамоқдаги шерикларини беҳаё видео кўриш, сўкиниш ёки қамоқда намоз ўқишдан огоҳлантирганлар ҳам "терроризм" да айбланмоқда. Энг даҳшатлиси лагердаги маҳбуслар сохта суд жараёнларида ўзларининг "жиноятларини" тан олишга мажбур бўлган ва мустақил адвокатлар ҳимоясисиз қамоқхоналарга ўтказилган.

Одил Турсун Тўқузоқдаги ўрта мактабда уйғур ўқувчиларига хитой тилидан дарс бера оладиган ягона ўқитувчи эди. У Коммунистик партия аъзоси бўлиб, илгари “Намунали ишчи” мукофотини ҳам қўлга киритган. Унинг синфидаги ўқувчилар ҳар йили шаҳарда кимё фанидан энг яхши натижаларга эришган.

Рўйхатда Одил Турсун ва бошқаларнинг исмларининг борлиги Аюпни таажжублантирди, чунки улар намунали уйғурлар ҳисобланган.

"Жиноятларнинг номлари, экстремистик фикрларни тарқатиш, сепаратизм... бу айбловлар бемаънилик", - дейди у.

Лекин Аюп Абдували рўйхатни уйғур диаспораси орасида тарқатиб, одамлардан ўзлари танийдиган кишиларни тасдиқлашни сўраганида, 30 кишидан фақат саккизтаси омма олдида гапиришга рози бўлди. Аюп ҳафсаласи пир бўлса-да, ўз халқининг эзилишини ҳужжатлаштиришга қарор қилди.

“Якунда ғалаба қозонамиз, чунки биз адолат тарафидамиз, биз тарихнинг тўғри томонидамиз", деди у.

XS
SM
MD
LG