Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 04:36

Қирғизистон ва Қозоғистон Хитой билан чегараларини ëпгани ўзбек савдогарларини ташвишга солиб қўйди


Ўзбекистон бозорларидаги аксар истеъмол моллари Хитой товаридир.
Ўзбекистон бозорларидаги аксар истеъмол моллари Хитой товаридир.

Ўзбекистон бозорларида Қозоғистон ва Қирғизистон орқали олиб келинадиган Хитой товарлари билан савдо қилувчи тадбиркорлар орасида саросимага яқин ҳолат кузатилмоқда.

Озодлик гаплашган савдогарлар¸ Қозоғистон ва Қирғизистон чегараларининг товарлар учун ҳам ëпилгани ҳақидаги миш-мишлар ортидан¸ товар тақчиллиги бошланишидан чўчимоқда.

Айрим Озодлик суҳбатдошлари¸ Хитой шаҳарларида карантин ўрнатилгани боис ўзбек савдогарларига товар юборадиган маҳаллий тадбиркорларнинг ишга чиқмаëтгани ҳам ўз товар запасларининг камайишига олиб келганини билдирди.

Савдогарлар орасида қўрқув бошланди

Тошкентдаги йирик улгуржи ва чакана бозорларда савдо қилувчи тадбиркорлар¸ Хитойдан товар олиб келишда айрим ўзгаришлар кузатилганига қарамай¸ нарх-навонинг деярли ўзгаришсиз қолаëтганини билдирди.

- Ҳозирча эски нархда сотаяпмиз. Лекин Хитойдаги партнëрларимиз олдинига Хитой янги йили¸ мана энди коронавирус карантини учун мол юбормаяпти. Ҳозир бозорда Қирғизистон билан Қозоғистон Хитойдан ҳам товар олиб келишга рухсат бермаяпти¸ олти ойгача товар келмаслиги мумкин¸ деган ваҳима тарқаяпти. Бу гаплар рост бўлса¸ сотишга товаримиз қолмайди¸ деди Тошкент улгуржи бозори савдогарларидан бири.

Коронавирус эпидемияси туфайли Хитойдан мол келиш тўхтатилиши мумкин¸ деган хавотирлар борлигини тан олган тошкентлик бошқа тадбиркорлар ҳозирча Хитойдан ноозиқ-овқат маҳсулотлари олиб келишда муаммо йўқлигини билдирди.

- Электротехникада узилиш йўқ ҳозирча. Лекин бизнинг товарлар чегаралар ëпилгунча жўнатилган. "Абу Сахий" орқали келаяпти. Ўзбек божхонаси ҳам олдингидай ишлаяпти¸ деди тошкентлик тадбиркорлардан бири.

5 февраль куни Озодлик боғланган бошқа тошкентлик савдогарлардан айримлари¸ “Абу Сахий” карго Қозоғистон орқали Хитой товарларини олиб келаëтганини тасдиқлади.

- Хитойдаги ҳамкорлари юкни “Абу Сахий”гача етказиб берса¸ опкелаяпти. Қозоғистондан фураларда келаяпти. “Абу Сахий”нинг ишлари зўр¸ деди тадбиркорлардан бири.

Қирғизистон ва Қозоғистон Хитой товарлари учун чегараларини ëптими?

Ўзбекистон бозорларида сотиладиган аксар товарлар Хитойдан келади. Қуруқлик орқали импорт қилиш нисбатан арзон бўлгани боис¸ аксар Хитой товарлари Ўзбекистонга Қозоғистон ва Қирғизистон ҳудуди орқали олиб келинади.

Тахминларга кўра¸ қуруқлик орқали юбориладиган Хитой товарларининг 60 фоизи Ўзбекистонга Қирғизистон¸ қолгани Қозоғистон орқали киради.

Қирғизистон Бош вазири Мухаммедқалий Абилғазиев ўтган ҳафта коронавирус эпидемияси тарқалиши олдини олиш мақсадида Хитой билан чегараларнинг тўлиқ ëпилганини эълон қилди.

"Бугун чегараларимиз орқали одамлар ўзлари ўтишга, маҳсулотларни ўтказишга уриниши йўқ. Гап хусусан Тўруғарт – Эргаштом назорат-ўтказиш пункти ҳақида бормоқда"¸ деди 27 январь куни Бишкек ҳукумати раҳбари.

Чегаралар ëпилиши ортидан қилган баëнотида Бишкекдаги энг йирик “Мадина” бозори раҳбари одамларни ваҳимага тушмасликка чақирди. 100 фоиз моллари Хитойдан келадиган бу бозор омборида¸ директорга кўра¸ камида бир йилга етадиган товар бор ва шу боис нарх-наво ошишига асос йўқ.

Айни пайтда¸ 4 февраль куни Қозоғистон Савдо вазири Бақит Султонов Хитой билан чегаралардан товарлар олиб ўтиш тўхтатилгани ҳақидаги хабарларни инкор қилди.

Ҳозирги кунда кўпгина савдогарлар Хитой билан чегаралар ëпилди¸ деган сохта баҳона билан ўз товарлари нархини ошириб юборди. Шу баҳона билан айрим бизнес вакиллари ўзини ноҳалол тутмоқда”¸ деди Қозоғистон вазири.

Айни пайтда¸ Султонов аҳолини Хитойдан товар келмаяпти¸ деб нарх-навосини ошираëтганлар ҳақида тегишли идораларга маълум қилишни тавсия этди.

Бунақа фитналарни тўхтатиш учун вазирлигимиз оператив чора кўради”¸ деди Султонов.

Қозоғистон ҳукумати 27 январдан Хитой билан автобус қатновини¸ 1 февралдан эса¸ поездлар қатнови ва авиапарвозларни бутунлай тўхтатиб қўйди.

XS
SM
MD
LG