Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 14:27

Пайшанба - жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика куни!


Шавкат Мирзиëев

Шавкат Мирзиëев

Президент

9 февраль куни Шавкат Мирзиёев ҳафтанинг пайшанба кунини жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика куни, деб эълон қилишни таклиф этди.

Бошланди
ИИВ ва прокуратура таклиф ижросига киришди

9 февраль куни мамлакат ички ишлар тизими фаолиятига бағишланган видеоселектор йиғилишида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев¸ хусусан¸ ëшлар орасидаги жиноятчиликни камайтириш¸ уларнинг турли диний-экстремистик оқимларга қўшилиб кетиши олдини олишга қаратилган яна бир таклифни ўртага ташлади.

Мазкур йиғинда Мирзиëев ҳафтанинг пайшанба кунини жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика куни, деб эълон қилишни таклиф этди.

Президент ҳар ҳафтанинг пайшанба кунлари ҳудуд прокурорлари ва ички ишлар бошқармаси бошлиқларига маҳаллий телеканалларда чиқишлар қилиб, содир этилган жиноятлар, уларнинг келиб чиқиш сабаблари, олдини олиш бўйича тадбирлар ва профилактикаси ҳақида ахборот беришни топширди.

Бу таклиф эртасигаëқ нафақат Ички ишлар вазирлиги ва прокуратура ходимлари томонидан¸ балки аксар ҳокимлик ва идораларда муҳокама қилинди ва ҳар бир тизим бу таклиф ижроси бўйича ўз иш режасини тузишга киришди.

Ўзбек матбуотида 10 февралдан 3 мартга қадар эълон қилинган хабарларида¸ бу таклифнинг амҳалла ва касаба уюшмаларидан тортиб¸ мактб ва коллежларда соатлаб муҳокама қилингани айтилди.

"23 февраль куни “Жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика куни” муносабати билан барча шаҳар ва туманларда “Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг жамиятга салбий таъсири” мавзусида учрашувлар, давра суҳбатлари шаклида тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилди. 13 та тиббиёт бирлашмалари, 3 та умумтаълим мактаблари, 2 та ўрта махсус таълим муасссалари, 1 та ҚФЙ да ўтказилган тадбирларда 1945 нафар ходимлар, ўқувчи-ёшлар ва уларнинг ота-оналари иштирок этдилар"¸ деб ҳисоб берди хусусан Бухоро вилояти Касаба уюшмалари бирлашмаси 23 февраль куни.

Бундай тадбирлар¸ Ўзбекистоннинг аксар туман ва шаҳарларида кенг кўламда ўтказила бошлангани ҳам маҳаллий оммавий ахборот воситаларида ëритила бошланди.

Айни пайтда¸ февралнинг иккинчи ярмидан бошлаб Мирзиëев топшириғи бевосита тегишли бўлган милиция ва прокуратура ходимлари телеканллар орқали чиқишлар қилишга киришди¸ ҳар бир ўқув муассасасига милиция ходимлари бириктирилди.

Ҳафтанинг пайшанба куни Ўзбекистондаги аксар расмийлар календарига "Жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика куни" сифатида ўрнаша бошлади.

XS
SM
MD
LG