Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 18:38

Бухоролик она: Мирзиёев ноҳақ қамалган ўғлимни озод этсин!


Ҳурсанд Ражабованинг ўғиллари Раҳим ва Илҳом Ибодовлар ўтган йил август ойида қамалган, бир ой ўтиб қамоқдан Илҳомнинг ўлиги чиққан эди.
Ҳурсанд Ражабованинг ўғиллари Раҳим ва Илҳом Ибодовлар ўтган йил август ойида қамалган, бир ой ўтиб қамоқдан Илҳомнинг ўлиги чиққан эди.

Бухоролик Хурсанд Ражабова 44 яшар тадбиркор ўғлининг қамоқхонадаги шубҳали ўлими юзасидан батафсил, холис ва шаффоф текширув ўтказиш ҳамда ўзбек қамоғида қолаётган яна бир ўғлини озод этишни сўраб мамлакат муваққат раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг виртуал қабулхонасига мурожаат этгани, лекин мурожаатидан бир ой ўтиб ҳам жавоб олмаганини Озодликка айтди. 28 ноябрь куни Хюман Райтс Уотч, Инсон ҳуқуқлари учун халқаро шериклик, Норвегия Хелсинки қўмитаси ва Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари ассоциацияси Ўзбекистон ҳукуматини ака-ука Ибодовларнинг қамоқхонада қийноқларга солиниши ҳолатини тергов қилишга чақирди.​

Ражабованинг ўғиллари Раҳим ва Илҳом Ибодовлар ўтган йил август ойида қамалгани, бир ой ўтиб қамоқдан Илҳомнинг ўлиги чиққани ҳақда Озодлик хабар берган эди.

75 ёшли ҳожи она Озодлик билан суҳбатда фарзандлари ҳақсизлик қурбони бўлгани Мирзиёевдан адолат истаётганини айтди.

- Икки ўғлим тадбиркор эди. Магазиндан босиб олиб кетиб, биттасини 28 кун деганда ўлдириб олиб келиб берди. Яна биттасини саккиз йилга кесишди. Шавкат Мирзиёевдан ҳақсиз қамалган Раҳимжон ўғлимни қамоқдан озод этишини, яна бир ўғлимни қийнаб ўлдирганларни жазолашни сўрайман, - дейди Ҳурсанд Ражабова.

Ҳурсанд Ражабова билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:49 0:00
Бевосита линк

Бухоро шаҳридаги “Ситора” автомобиль бозорида тадбиркорлик билан шуғулланиб келган 44 ёшлик Илҳом Ибодов ва унинг акаси 48 ёшлик Раҳим Ибодовлар ўтган йил 16 август куни савдо қоидаларини бузганлик ва ноқонуний валюта олди-сотдисини ташкил қилганликда айбланиб, ҳибсга олинган эди.

Уларга тижорат қоидаларини бузиш ва ноқонуний хорижий валюта савдосини ташкиллаштириш айби қўйилган.

Ака-уканинг оиласи ва омон қолган Раҳим Ибодовнинг суддаги кўрсатмаларига кўра, Ибодовларни мунтазам равишда калтаклашган ва қийноқларга солишган. Бунинг натижасида оғир жисмоний шикастлардан Илҳом Ибодов 13 сентябрда ҳибсхонада жон берган.

Яқинлари қамоқдан чиққан мурданинг қорин ва бел қисмларида кўкарган жойлари ва оёғида жароҳатлари бўлганини айтишди ва фотосуратини Озодликка жўнатишди.

Илҳом Ибодовнинг қамоқдан юборилган жасади.
Илҳом Ибодовнинг қамоқдан юборилган жасади.

28 ноябрь куни Хюман Райтс Уотч, Инсон ҳуқуқлари учун халқаро шериклик, Норвегия Хелсинки қўмитаси ва Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари ассоциацияси Ўзбекистон ҳукуматини ака-ука Ибодовларнинг қамоқхонада қийноқларга солиниши ҳолатини тергов қилишга чақирди.

Бундан аввал Франциядаги "Ўт юраклар клуби" инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти бухоролик Илҳом ва Раҳим Ибодовларнинг қийноққа солингани юзасидан БМТ нинг инсон ҳуқуқлари қўмитасига шикоят топширган эди.

Бухоро вилоят суд-тиббиёт экспертизаси Илҳом Ибодов ўлими сабабларини ўрганиб, маҳбус тергов изоляторида юрак хуружидан вафот этган, деган хулосани чиқарган.

Лекин марҳумнинг синглиси Дилфуза Ибодова акасининг юраги билан боғлиқ муаммоси бўлмаганини айтади.

- Тўғри, юрак хуружидан, ўз ажали билан ўлди, деб бизга ҳам айтишди. Лекин, бирон марта акам юрагим оғрийди, деб айтмаганди, - дейди Дилфуза Ибодова.

Қийноқлар Ўзбекистон турмаларида ва полиция бўлинмаларида жуда кенг тарқалгани айтилади.

БМТнинг Қийноқларга қарши қўмитасига кўра, қўлга олинганлардан иқрорлик кўрсатмаларини олиш мақсадида уларни калтаклаш ва зўрлаш систематик тус олган.

Қўмитага келиб тушган аризаларга мувофиқ, баъзи ҳолларда ҳибсга олинганлар қийноқлардан вафот этмоқда.

XS
SM
MD
LG