Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 16:28

"Ўн минг сўмлик пулларнинг муомалага чиқарилиши вазиятни енгиллаштирмайди"


Ўзбекистон Марказий Банки яқин кунларда ўн минг сўмлик янги банкнот муомалага чиқарилишини тасдиқлади. Банк мулозимларидан бирининг Озодликка айтишича, ўн минг сўмлик банкнот нусхаси парламент аъзоларига тасдиқлаш учун тақдим қилинган.

Айни пайтда ижтимоий тармоқларда қизил рангли, Шаҳрисабздаги Амир Темур ёдгорлиги сурати туширилган ўн минг сўмлик банкнот сурати ва Ўзбекистон Марказий Банкининг янги банкнотни чиқариш ҳақидаги қарори нусхаси тарқалди.

Шаҳрисабздаги Амир Темур манументи сурати туширилган ўн минг сўмлик банкнот сурати ижтимоий тармоқларда тарқалди.
Шаҳрисабздаги Амир Темур манументи сурати туширилган ўн минг сўмлик банкнот сурати ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Бу фотосуратларнинг ҳақиқийлигини тасдиқлаш ҳозирча имконсиз.

Бу фотосуратларнинг ҳақиқийлигини тасдиқлаш ҳозирча имконсиз.
Бу фотосуратларнинг ҳақиқийлигини тасдиқлаш ҳозирча имконсиз.

Суратдаги қарор матнида янги пулни чиқариш 20 февралда қабул қилингани, Марказий банк томонидан тақдим этилган ўн минг сўмлик банкнотнинг намунаси ва дизайни маъқуллангани айтилади.

Лекин қарорда банкнот қачондан муомалага чиқарилиши ҳақида маълумот йўқ.

"10 минг сўмлик қачон мулмалага чиқиши ҳақда кейинроқ жамоатчиликка маълум қилинади. Ҳозир бу билан махсус комиссия шуғулланмоқда", - деди Марказий Банк мулозими Озодлик билан суҳбатди.

Ҳозир Ўзбекистонда энг катта банкнот беш минг сўмлик ҳисобланади. Беш минг сўм расмий курс бўйича 1,5 АҚШ доллари, “қора бозор” курсида эса 80 центга тенг.

Ҳозирги вақтдаги энг йирик купюра ҳисобланган 5000 сўмлик қийматидаги банкноталар 2013 йил 1 июлда чиқарилганди.
Ҳозирги вақтдаги энг йирик купюра ҳисобланган 5000 сўмлик қийматидаги банкноталар 2013 йил 1 июлда чиқарилганди.

Айни пайтда иқтисодий таҳлилчилар Ўзбекистонда 10 000 сўмлик банкнот муомалага чиқарилиши вазиятни енгиллаштирмаслиги, ҳозирги вазиятда 50 ва 100 минг сўмлик купюраларни чиқариш зарурати борлигини айтишмоқда.

“50.000 ва 100.000 сўмликларниям чиқариш керак. Ана шунда ҳаммаёқда банкоматлар ўрнатса бўлади. Ҳозирги ҳолатда 10 минг сўмликни чиқарилиши вазиятни енгиллаштирмайди. 10 минг сўмлик "қора бозор"да бир ярим доллар туради”, дея фикр билдирди тошкентлик иқтисодчи Тоҳир Собиров Озодлик билан суҳбатда.

Ижтимоий тармоқда ўзбекистонликлар 50 ва 100 минг сўмлик купюраларни чиқариш зарурати борлигини айтишмоқда.
Ижтимоий тармоқда ўзбекистонликлар 50 ва 100 минг сўмлик купюраларни чиқариш зарурати борлигини айтишмоқда.

Ўзбекистонда 1994 йилда 1, 3, 5, 10, 25, 50, 100 сўмлик банкноталар ва 1, 3, 5, 10, 20, 50 тийинлик тангалар муомалага киритилган эди.

Таҳлилчилар 10 минг сўмлик пулнинг чиқарилиши вазиятни енгиллатмайди деган фикрди.
Таҳлилчилар 10 минг сўмлик пулнинг чиқарилиши вазиятни енгиллатмайди деган фикрди.

1997 йил 1 мартидан 200 сўмлик банкнота ва 1, 5, 10 сўмлик тангалар, 2000 йил 1 июнда 500 сўмлик номиналдаги, 2001 йил 1 сентябрда эса 1000 сўмлик номиналдаги банкноталар муомалага чиқарилганди.

2005 йил 1 июлда эса Ўзбекистон миллий валютасининг ўн йиллигига бағишланган 100 сўмлик қийматида танга, 2011 йил 1 сентябрда эса Ўзбекистон Мустақиллигининг 20 йиллигига бағишланган 500 сўм қийматидаги танга пуллар муомалага киритилган.

Ҳозирги вақтдаги энг йирик купюра ҳисобланган 5000 сўмлик қийматидаги банкноталар 2013 йил 1 июлда чиқарилганди.

XS
SM
MD
LG