Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 15:59

Шошилинч: Ўзбекистон собиқ Ички ишлар вазири ҳибсга олинди (ВИДЕО)


Ҳибсга олинган Адҳам Аҳмадбоев
Ҳибсга олинган Адҳам Аҳмадбоев

Ўзбекистон собиқ ички ишлар вазири Адҳам Аҳмадбоев 26 январь, жума куни тушдан кейин Тошкентдаги ўз уйида Президент гвардияси, Ички ишлар вазирлиги ва Бош прокуратура ходимларидан тузилган қўшма оператив гуруҳ томонидан ҳибсга олинди.

Собиқ ички ишлар вазири ўзи раҳбарлик қилган идора ертўласига ташланди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:56 0:00

Бу ҳақда Озодликка айни гуруҳ таркибида бўлган Ички ишлар вазирлиги юқори лавозимли мулозимларидан бири маълум қилди.

Озодлик манбаси берган дастлабки маълумотга кўра, 56 яшар собиқ вазир шахсан мамлакат Бош прокурорининг буйруғи билан Бешёғоч яқинидаги квартирасидан қўлига кишан солиниб, ички ишлар вазирлиги ертўласига олиб кетилган.

Ички ишлар подвалига ёпишди. МВД ва Прокуратура ходимлари генпрокурорнинг буйруғи билан,” деди исми сир қолишини сўраган Ички ишлар вазирлиги юқори лавозимли мулозими.

Унинг қўшимча қилишича, айблов расман 29 январь куни эълон қилиниши кутилмоқда.

Озодликнинг Бош прокуратурадаги манбаси ҳам Адҳам Аҳмадбоев прокуратура ходимлари томонидан тергов қилинаётганини тасдиқлади.

Унга кўра, терговчилар тез орада собиқ вазирни вақтинча қамоқда сақлаш тўғрисида судга сўровнома тайёрлашмоқда.​

Озодлик ҳозирда айблов тафсилотини ўрганаётир.

"Сотқин"

22 декабрда Ўзбекистон ҳукумати ва парламентининг қўшма мажлисида илк йиллик ҳисоботи билан чиққан президент Шавкат Мирзиёев Адҳам Аҳмадбоевни сотқинликда айблаганди.

Президент Мирзиёев, ўз таъбирида, "сотқинлиги учун" ундан собиқ президент Ислом Каримов 2014 йил августида берган генерал-лейтенант рутбасини олиб ташлаганини маълум қилганди.

Шавкат Мирзиёев суд тизимидаги икки раҳбарни турғизиб, Адҳам Аҳмадбоев мисолида уларга кескин огоҳлантириш берганди.

- Аҳмадбоевнинг ҳамма генералларини қайтиб олиб¸ қаерда юрипти биласан. Министр МВД! Сотқинлиги учун. Хиëнатчилиги учун! МВДни министри бунақа хиëнатчи бўлиб¸ бир-иккита тўдага қўшилгани учун ман уни виждоним қабул қилмади¸ Ўзбекистонни Ички ишлар вазири бўлиб туриб¸ погонни¸ иккита генералиниям тортиб олдим. Генерал-лейтенант эмиш!- деганди Шавкат Мирзиёев.

Нозир-вазир-асир

Мирзиëев: "Мен ер тагида илон қимирласа биламан"
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:56 0:00

Адҳам Аҳмадбоев Ўзбекистон милициясини 2013 йил декабридан 2017 йил январигача бошқарди.

Шавкат Мирзиёев президент этиб сайланишидан бир ой ўтиб Адҳамбоевни вазифасидан олиб, президентнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва назорат идоралари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича давлат маслаҳатчиси этиб тайинлади.

Орадан яна уч ой ўтиб бу вазифадан ҳам бўшатилган генерал-лейтенант Ички ишлар вазирлиги академиясига оддий ўқитувчи этиб юборилди.

Ўзбекистон ИИВ академиясининг ўзини "ректор ëрдамчиси", дея таништирган мулозими Озодлик мухбири билан 26 декабрь кунги суҳбатда Адҳам Аҳмадбоевнинг пенсияга чиқарилганини айтган эди:

- У киши пенсияга чиқарилди. Фақат шу маълумотни айта оламан сизга, - деди ИИВ академияси мулозими.

Аҳмадбоев билан яқин муносабатда бўлиб келган ҳукумат мулозимларидан бири 25 декабрь куни исми сир қолиш шарти билан Озодликка собиқ норасмий уй қамоғига олинганини билдирганди.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг 2014 йил 22 август кунги фармони билан Адҳам Аҳмадбоевга генерал-лейтенант унвони берилган эди.

Расмий маълумотларга кўра¸ 1984 йили ўз фаолиятини Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида оддий участка милиционери лавозимидан бошлаган Аҳмадбоев 1990-2000 йиллар оралиғида Тошкент вилоят ИИБ бошқармасида терговчи¸ 2000-2004 йиллар оралиғида айни бошқарма бошлиғи ўринбосари¸ 2004-2006 йилларда эса Ўзбекистон президенти девонида масъул ходим бўлиб ишлаган.

Озодлик Аҳмадбоевнинг ҳибсга олиниши ва тергов тафсилотини ўрганишда давом этмоқда.

Бу ҳақда келгуси соатларда таниша оласиз.

XS
SM
MD
LG