Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 13:35

Қизил Ўзбекистон раҳбари Рашидов шарафига Жиззах томлари қизилга бўялди


Шароф Рашидовнинг 100 йиллик юбилейи олдидан жиззахликлар уйларининг шиферларини тунукага алмаштириб, уни қизилга бўяшга мажбурланди. Бельгиядан келтириб, кўчаларга ўтқазилган гул ва дарахтлар қурий бошлагач, кўчатларнинг ҳар бирига биттадан одам бириктирилди.

Қизил томли уйлар

Жиззах шаҳрининг “Жиззахлик” маҳалласидаги уйларнинг томларидаги шиферлар ўрнига қизил тунукалар ўрнатилди. Шу маҳаллада яшовчи йигитнинг Озодликка йўллаган суратли хабарида айтилишича, одамлар уйларини шиферларини алмаштиришга мажбурланган:

"Шароф Рашидовнинг 100 йиллиги муносабати билан Мирзиёевнинг Жиззахга келиши олидидан шаҳардаги "Жиззахлик" маҳалласида катта тайёргарлик кӯрилди. Президент келишига одамларнинг соппа-соғ шифер томини очиб, ӯрнига қизил тунука билан бошқаттан ёпишга мажбурлади. Кӯзбӯямачилик қилиб, уйларнинг фақат кӯча томонини қизил тунукага алмаштиришди. Уйнинг ичкари томони ӯз жойида қолди", дея бир нечта суратларни Озодликка йўллади жиззахлик йигит.

"Жиззахлик" маҳалласида одамлар шиферларини кўчириб, қизил туника ўтказишга тайёрлаётган пайт олинган сурат
"Жиззахлик" маҳалласида одамлар шиферларини кўчириб, қизил туника ўтказишга тайёрлаётган пайт олинган сурат

“Жиззахлик” маҳалласи фуқаролар йиғини раиси Аъзам Эргашевга кўра, маҳалла марказидаги Шароф Рашидов туғилган (ҳозирда ушбу кўча Шароф Рашидов номи билан аталади) кўчада кенг кўламли ободонлаштириш ишлари олиб борилган. Эргашев, ушбу тадбирлар доирасида мазкур кўчадаги уйларнинг томларига қизил тунукалар ўрнатилгани ва айрим ҳолатларда ҳақиқатдан ҳам томларнинг фақат кўчага қараган томони алмаштирилганини тасдиқлади:

- Деярли янгиланди. Ҳар бир хонадонн ўзининг имкониятига қараб, кўпчилиги фақат кўчага қараган томонини қилган, қолгани биратўла янгилаб олган, ўзининг ҳисобидан,- деди маҳалла раиси Аъзам Эргашев.

Эргашевга кўра, бир километр узунликдаги Шароф Рашидов кўчасида 200 та уй бўлиб, уйларнинг деярли барчасининг кўча томонига қизил тунука ўрнатилган.

Эргашев аҳоли томларини янгилашга мажбурланганини инкор қилиб, буни барча ўз ихтиёри билан қилганини таъкидлади:

- Кетса, бир миллион, икки миллион сўм атрофида кетади. Шунчалик тадбир бўлаяпти энди, кўчалар обод бўляпти. Одамларнинг Шароф Рашидовга шунчалик меҳри борда энди,- деди Аъзам Эргашев.

Рашидов юбилейи муносабати билан ушбу маҳаллада амалга оширилган бошқа тадбирлар ҳақида Аъзам Эргашев билан қуйидаги суҳбатда тўлиқ танишасиз:

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:34 0:00
Бевосита линк

Бельгиядан келтирилган кўчатларга қоровуллар

Яна бир жиззахликнинг Озодликка айтишича, Рашидов юбилейи муносабати ўтказилаётган ободонлаштириш тадбирлари доирасида шаҳардаги кўп йиллик дарахтлар кесилиб, ўрнига хориждан келтирилган кўчатлар ўтқизилган:

“Йўл ёқасидаги катта-катта, соя-салқин бўлган дарахтларни кесиб, ўрнига бир неча доллар турадиган кичик арчалар ва қанақадир мевали дарахтлар экилди. Лекин ҳали Мирзиёев келиб, улгурмасидан, экилишидан 5 кун ўтиб, дарахтлар қуриб қолди”, деди жиззахлик манба.

Жиззах кўчаларидаги қуриган кўчатлардан бири
Жиззах кўчаларидаги қуриган кўчатлардан бири

Жиззах шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси бошлиқ муовини Толиб Абдувоҳидовга кўра, юбилей муносабати билан экилган кўчатларнинг 0,5 фоизи қуриб қолган ва улар ўрнига янги кўчатлар ўтқазилган:

- Бельгиядан келган кўчатлар, маҳаллий кўчатлардан қрим қарағайи, арча, каштан, дуб дарахтлари экилди. Бельгиядан келган кўчатлар асосан, манзарали кўчатлар. Уларни мутахасисларимиз текшириб кўришган, бизнинг иқлимга тўғри келаркан. Ёзилгани бўйича биз экиб чиқдик. Парваришлашим доимий. Назоратимиз жуда кучли. Лекин битта-иккита ушчерб бўлди. Шу 0,5 фоиз қуриди. Биринчидан, улар узоқдан келади. Улар тувакда келган. Ерга мослашгунча оғир бўлди. Ҳозир ҳар биттасига биттадан одам қўйиб қўйганмиз. Ўшани кечаю кундуз суғоради, атрофини тозалайди,- деди Толиб Абдувоҳидов.

Абдувоҳидовга кўра, Рашидов юбилейи муносабати билан Жиззахда жуда кўплаб ободонлаштириш ва тозалаш ишлари амалга оширилган. Бу ҳақда қуйида Абдувоҳидов билан суҳбатда батафсил танишасиз:

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:34 0:00
Бевосита линк

Юбилейга тайёргарлик

Президент Мирзиёевнинг жорий йил 27 мартдаги қарорига кўра, жорий йилда Ўзбекистонда давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидовнинг юз йиллиги нишонланади.

Юбилейнинг асосий тадбири 6 ноябрь куни Жиззах шаҳрида бўлиб ўтади. Жиззах вилоят ҳокимлиги ходимига кўра, ҳозирда юбилейга тайёргарлик ишлари ниҳоясига етиб қолган:

- 6 ноябрь куни эрталаб элга ош берилиб, кейин Шароф Рашидовнинг ҳайкали очилади. Кейин музейи очилади. Ундан кейин вилоят мусиқали драма театрида Шароф Рашидов тўғрисидаги фильм ва концерт тақдим қилинади,- деди ўзини таништирмаган ҳокимлик ходими Озодлик билан суҳбатда.

Жиззах вилоят ҳокимлиги ходими билан қуйидаги суҳбатда Рашидов юбилейи муносабати билан вилоятда амалга оширилган бошқа тадбирлар борасида ҳам танишасиз:

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:07 0:00
Бевосита линк

Жорий йилда Ўзбекистон Сенати Жиззах вилояти Жиззах туманини Шароф Рашидов туманига айлантириш тўғрисидаги қарорни тасдиқлаган эди. 1917 йилда туғилган Шароф Рашидов 1959-1983 йилларда, яъни 24 йил давомида Ўзбекистон ССР Коммунистик партияси марказий қўмитасининг биринчи котиби лавозимида ишлаб, республикани бошқарган. У 1983 йилда вафот этган.

XS
SM
MD
LG