Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 07:43

Ўзбек-қирғиз дўстлиги: Сиздан угина, биздан бугина (Видео)


Қирғизистон президенти Сўўрўнбай Жээнбеков 13 декабрь куни икки кунлик расмий сафар билан Ўзбекистонга келди. ЎзА агентлиги берган хабарга кўра, Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Жээнбековни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов кутиб олган.

Агентлик хабарига кўра, Қирғизистон президенти Сўўрўранбай Жээнбековни расмий кутиб олиш маросими Кўксарой қароргоҳида бўлиб ўтган.

Маросимдан сўнг президент Мирзиёев Қирғизистон президентини қабул қилди ва "Илк хорижий ташрифларингиздан бирини Ўзбекистон заминидан бошлаганингизни юқори баҳолаймиз", деб таъкидлади.

Мирзиёев бу сафарни яхши қўшнилик ва стратегик шериклик муносабатларига садоқат ифодаси, деб қабул қилишини билдирган.

Президент Сўўрўранбой Жээнбеков ҳам Мирзиёевнинг таклифига миннатдорчилик билдириб: "Сиз мамлакатларимиз ўртасидаги давлат чегарасини чинакам дўстлик, яхши қўшнилик ва шериклик чегарасига айлантирдингиз", деб таъкидлаган.

Қирғизистоннинг янги президенти Ўзбекистонга келди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:23 0:00

Ўзбекистон президенти матбуот хизматининг хабар қилишича, президентлар бу сафар давомида савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, давлат чегараларини делимитация қилиш бўйича ишларни тугатиш, чегарада янги ўтказиш пунктларини очиш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш масалаларини муҳокама қилиш учун яхши имконият бўлганини таъкидлаган.

Ташриф якунлари бўйича давлат раҳбарларининг Қўшма баёноти, турли соҳалардаги ўзаро муносабатларни янада мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга қаратилган яна қатор ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар имзоланиши айтилган.

Ўзбек-қирғиз бизнес-форумида 140 млн долларлик шартномалар имзоланди

13 декабрь куни Тошкентда бўлиб ўтган ўзбек-қирғиз бизнес-форумида жами 140 млн долларлик 60 га яқин ҳужжат имзоланди.

Gazeta.uz нашрига кўра, шунингдек, 2017−2019 йилларда савдо-иқтисодий, инвестицион транспорт-коммуникацион ҳамкорликни ривожлантириш бўйича «йўл харитаси» савдо молиялаштириш соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисида доиравий келишувга эришилган.

Форумда иштирок этган Ўзбекистон ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаевга кўра, йил бошидан буён икки давлат ўртасидаги товар айрибошлаш ҳажми 60 фоиздан зиёдроққа ўсиб, 200 млн долларни ташкил этган.

Форум пайти икки ўртада сайёҳлик алоқаларини кучайтириш учун янги транспорт йўналишларини ривожлантириш, жумладан, Ўш-Тошкент авиарейси ва Иссиқ кўл вилоятидаги Балиқчи шаҳрига темир йўл рейсини очишнинг зарурлиги айтилди.

Жээнбеков Каримов ҳайкали пойига гул қўйди

Қирғизистон президенти Жээнбеков Ўзбекистон Бош вазири Арипов билан Тошкентдаги марҳум президент Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига борди, мажмуадаги Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйди.

Бу шу йилнинг октябрь ойида Қирғизистон президентлигига сайланган Сооранбай Жээнбековнинг хорижга илк расмий сафаридир.

Жээнбековнинг Тошкентга расмий сафари арафасида қирғиз парламенти Ўзбекистон билан муносабатларга оид қатор ҳужжатларни муҳокама қилди. Жумладан, Косонсой сув омбори Қирғизистонга, Иссиқкўлдаги пансионатлар Ўзбекистонга қайтарилди.

XS
SM
MD
LG