Линклар

Шошилинч хабар
28 ноябр 2024, Тошкент вақти: 06:49

Ромитондаги боғча болалари емаган овқатига пул тўламоқда


Иллюстрация
Иллюстрация

Бухоро вилояти Ромитон туманидаги боғча менюсига киритилган овқатлар болаларга берилмаяпти.

Озодлик суҳбатлашган ота-оналарнинг айтишича¸ болалар ўзи билан боғчага егулик олиб бормоқда.

Мактабгача таълим вазирлигидаги расмийлар эса Озодлик мухбири билан суҳбатда "бундай нохуш ҳолатлар текширилиб, чора кўрилаëтганини" билдирди.

Мавзуни ўрганиш жараëнида боғчалардаги "қоғозда бору аслида йўқ" болалар борлиги ҳам аниқланди.

Озодлик суҳбатлашган ромитонлик боғча ходималари иддаосига кўра¸ "ишга жойлашишда ҳам таниш-билишчилик" иллати урчиган.

Менюда бору дастурхонда йўқ

Ромитон туманидаги 29 боғча (мактабчага таълим муассаси) тарбияланувчилари истеъмол қилиши учун белгиланган менюда кўрсатилган гўшт¸ кефир ва салат болалар дастурхонига тортилмади¸ дейди айни боғчада ишлайдиган ва исми айтилмаслигини истаган ходим Озодлик билан 2 ноябр кунги суҳбатда:

"Тарелкада фақат арпа ëрмаси (перловка) турибди. Қани менюда ëзилган кефир¸ мева ва салат? Қани гўшт, қани котлет¸ қани компот?" деди у.

Айни боғчага боласи қатнайдиган ромитонлик онанинг айтишича¸ “барибир болалар бу перловкани емайди”.

- Ўзим уйдан бервораман овқат¸ ширинлик. Боғча опасига тайинлаб келаман, шуни едир деб. Бизни болалар боғчани овқатини емайдида барибир. Отравления бўлса¸ кўпроқ харажатга тушаман¸ доктор-дорисига. Шунинг учун уйдан овқат олиб кетиб егани маъқул. Лекин мен боғча овқат бермади деб шикоят қилмайман¸ - дейди суҳбатдош.

Ромитондаги боғча болалари емаган овқатига пул тўламоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:02 0:00
Бевосита линк

Айни тумандаги боғчалардан бирига боласи қатнайдиган ва ўзини Рисолат деб таништирган 31 яшар ромитонлик онанинг Озодликка айтишича, “боғча опалар болаларнинг уйидан олиб келган ширинликларни олиб еб қўймоқда

- Қизимнинг овқат қутисига бир дона "Сникерс" шоколод солиб бергандим. Шуни боғча опаси олиб, еб қўйибди. Қизим уйга келиб йиғлади аламидан. Бошқа шундай шоколад оберсам ҳам овунмади, - деди ромитанлик Рисолат.

Боғча менюси
Боғча менюси

Озодлик 2 ноябрь куни гаплашган Бухоро вилоят давлат молиявий назорат бошқармаси тафтишчисининг айтишича¸ вилоятдаги боғчаларга ажратилган егулик маҳсулотларининг талон-торож қилиниши юзасидан бир неча бора текширув ўтказилган:

- Масалан, Бухоро шахридаги МТМ мудирасининг гўшт махсулотларини сотиб юборгани юзасидан текширув ўтказилиб, далолатнома нусхаси прокуратурага юборилди¸ - дейди мулозим.

Бухоро вилоят прокуратурасининг ўзини таништирмаган мулозими Ромитон туманидаги бир нечта боғча мудиралари устидан тушган шикоятлар жиддий текширилаëтганини айтиш билан кифояланди.

Болалар овқати учун давлат пул ажратган

Озодлик Ромитондаги боғчаларда “емаган овқатига пул тўлаëтган ота-оналар” шикояти юзасидан¸ Бухоро вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Фарҳод Латиповга мурожаат қилди.

Латипов изоҳ бермагани ортидан мактабгача таълим вазирлигига мурожаат қилинди.

Ўзини вазирлик етакчи мутахассиси деб таништирган мулозим Озодлик мухбири келтирган фақтлар билан қизиқиб, уларни бирма-бир ëзиб олди.

Мутахассиснинг айтишича¸ республикадаги мактабгача таълим муассасаларига¸ шу жумладан, Ромитон туманидаги боғча тарбияланувчилари истеъмол қилиши учун давлат тарафидан етарли маблағ ажратилган.

- Болаларнинг ҳар томонлама етук ривожланиши учун калория ва витаминларга бой таомлар истеъмол қилишини давлат таъминлаб қўйибди¸ - дейди мулозим.

Исми сир қолишини истаган Бухоро вилоят давлат молиявий назорат бошқармаси тафтишчисининг Озодликка айтишича¸ “боғча таъминоти билан шуғулланадиган бошқарма мулозимлари мудирлар билан тил бириктириб, болаларга ажратилган махсулотни сотиб пул қилмоқда”.

Мулозим бу иддаосини тасдиқловчи бир нечта далолатномани Озодликка тақдим қилди.

Бу ҳужжатларда боғчага олиб келинаëтган озиқ-овқат маҳсулотлари юк хати илова қилинмасдан юклангани қайд қилинади.

Унинг яна айтишича¸ июнь ойида тузилган далолатномлар асосида жорий йил августида қўзғатилган жиноят иши сентябр ойига келиб сирли тарзда тўхтатиб қўйилган.

Бухоро вилоят прокуратурасининг ўзини таништирмаган мулозими Ромитон туманидаги МТМ (боқча) устидан иш республика ЖКснинг 167 моддасига кўра¸ жорий йил август ойида тўхтатилгани¸ аммо¸ вилоят прокурори талаби билан, сентябр ойида яна қайта терговга юборилганини айтди.

Боғча жинояти ҳақидаги жимликни бузган журналист

Мавзуни ўрганиб мақола ëзган маҳаллий журналист Камола Шерматованинг Озодликка айтишича¸ Бухородаги "боғча мудиралари маҳаллий акахонлари кўмагида" жазодан қутулиб қолмоқда:

- Бухоро тумани 24 МТМ раҳбари ноқонуний уй боғча очиб, МТМ дан озиқ-овқат олаëтганини мутасаддилар кўриб, кўрмасликка олди. Ғиждувон туманидаги 21 МТМда 100 га яқин болаларни яшириб қўйиб, вазирлик ишчи гуруҳи келганида орқа эшикдан чиқариб юбораётган мудиранинг ортида қайси манфаатдор раҳбар бор? Когон шаҳридаги 12 МТМ устидан мурожаат қилган онанинг шикояти бўйича борганимизда 4 ёшли Ҳакимова Камолани тарбиячиси ҳожатхонага яшириб қўйганини аниқладим. Лекин мулозимлар мени оғзимни бекитишга уринди, - дейди маҳаллий журналист Камола Шерматова.

Журналист Камола Шерматова
Журналист Камола Шерматова

Озодлик бу келтирилган ва қисман маҳаллий журналист ўрганган шикоятлар юзасидан мактабгача таълим вазирлиги ва Бухоро вилояти ҳуқуқ-тартибот органларига мурожаат қилди.

Мулозимлар "бу камчиликларни бартараф этиш" устида ишлаëтганларини айтиш билан кифояланишди.

XS
SM
MD
LG