Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 20:41

Украиналик қочқинлар сони 4 миллионга етди. Қочқинлар оқими камаядими?


Associated Press агентлигининг ёзишича, Украинадаги урушдан қочганлар сони 4 миллионга яқинлашган бўлса-да, сўнгги кунларда чегарани кесиб ўтаётганлар камайган. Чегарачилар, ёрдам агентликлари ва қочқинларнинг айтишича, Россиянинг Украинага қарши урушида бу шунчаки паузами ёки доимийроқ жараёнми, буни билиш қийин.

Баъзи украиналиклар ўз ватанини ҳимоя қилишда ҳарбийларга кўмак бермоқда. Бошқалар эса уйларини тарк этиб, Украинанинг бошқа, нисбатан тинчроқ жойларига йўл олган. Кексалар ва касал инсонлар бошқа жойга кўчиб ўтиш учун ёрдамга муҳтож.

Россия босқинидан кейинги дастлабки икки ҳафта ичида 44 миллионлик Украина аҳолисининг 2,5 миллионга яқини зўравонлик ва уруш туфайли мамлакатни тарк этди. Кейинги икки ҳафтада эса қочқинлар сони ортиб, 4 миллионга етди.

БМТ Қочқинлар бўйича Олий комиссарлигининг душанба куни эълон қилган сўнгги маълумотларига кўра, ҳозирда мамлакатни тарк этганлар сони 3,87 миллионни ташкил этмоқда. Аммо ўтган 24 соат ичида фақатгина 45 000 украиналик чиқиб кетган. Бу кунлик кўрсаткич пасайганини кўрсатмоқда. Сўнгги беш кунда Украинадан чиқиб кетаётганлар кунига 50 000 дан ошмади. 6 ва 7 март кунлари Украинани кунига 200 мингдан ортиқ одам тарк этган, дея БМТ ҳисоботини келтиради Associated Press.

БМТнинг таъкидлашича, Россия бошлаган уруш Иккинчи жаҳон урушидан кейин Европадаги энг йирик қочқинлар оқимини келтириб чиқарди. Польша 2,3 миллион, Руминия эса 600 мингга яқин қочқинни қабул қилган. Қўшма Штатлар 100 000 кишини қабул қилишга ваъда берди.

Дунёдаги энг катта қочқинлар инқирозининг манбаи бўлган Суриядаги 11 йиллик уруш ҳам бунчалик кўп қочқинлар оқимини юзага келтирмаган эди.

“Қочқинлар тенденцияси камаяди деб умид қиламиз. Аммо урушга сиёсий ечим топилмагунча, бунга ҳеч қандай кафолат йўқ деб ўйлайман”, деди UNHCRning Полшадаги фавқулодда вазиятлар бўйича катта координатори Алекс Мундт.

ХМТнинг айтишича, яна 12 миллион одам жанглар шиддатли кечган жойларда қамалда қолган ёки кетишни истамаяпти.

“Афсуски, транспорт йўллари узилиб қолгани ёки қўшни мамлакатларга хавфсиз етиб боришга имкони йўқлиги сабабли кўплаб одамлар кета олмаяпти”, деди ХМТ вакили Хорхе Галиндо Associated Prеss агентлигига.

Яҳудий гуруҳлари Холокостдан омон қолган заиф одамларни Украинадан олиб чиқишга ҳаракат қила бошлади. Аммо ҳар бир қочқинни олиб чиқиш учун қутқарувчилар гуруҳи зарур.

“Энди мен бункерга югуриш учун жуда қариман. Шунинг учун мен квартирамда қолдим ва бомбалардан тирик қолиш учун ибодат қилдим”, деди ўтган ҳафта Германиядаги қариялар уйига кўчирилган нафақадаги шифокор, Холокостдан омон қолган 83 ёшли Татьяна Журавлёва.

"Келажакда қочқинлар тўлқини ортишини истисно қила олмаймиз", деди Полша чегара хизмати ходими Михалска.

Украинага босқин: 20-кун | 3000000 қочқин
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:09:44 0:00

Ёрдам агентликлари ўз саъй-ҳаракатларини тўхтатмаяпти. Улар Украинадан чиқиб кетганларга ёрдам беришмоқда ва қочқинларнинг янги оқимига тайёргарлик кўришмоқда.

“Путинни нима қилишини олдиндан айтиб бўлмайди. Икки кун олдин Львовда содир бўлган воқеаларни ҳисобга олса, бу ҳали бери тўхтамайди, деб ўйлайман. Уруш давом этади, шунинг учун дунё янги оқибатларига тайёр туриши керак", деди Мариуполдан қочган Алина Бескровна.

50 ёшли Алёна Воронцова пойтахт Киевдан қочган.

"Кўпчилик ўз уйларини тарк этишни хоҳламайди, чунки ватан барибир ватан", дейди у.

XS
SM
MD
LG