Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 10:20

Марказий Осиё ва Украина: Давлат ОАВлари сукутда


Украина президенти Владимир Зеленский журналистлар билан мулоқотда. Рига, 11 январь, 2024
Украина президенти Владимир Зеленский журналистлар билан мулоқотда. Рига, 11 январь, 2024

Икки ярим йилдирки, Марказий Осиё давлат ОАВлари Россиянинг Украинадаги уруши ҳақида сукут сақлаб келмоқда. Аксар марказий осиёликлар уруш ҳақидаги янгиликларни асосан мустақил ОАВлардан олади.

Совет иттифоқи даврида аҳоли орасида “Агар «Правда» газетаси Наполеон даврида бўлганида, француз армиясининг Ватерлоо жангидаги мағлубияти ҳақида ҳеч ким эшитмаган бўларди", деган ҳазиллар юрган.

Замонавий Марказий Осиёда Туркманистон давлат матбуотини «Правда»нинг меросхўри дейиш мумкин. Украинадаги можаро бошланганидан бери туркман матбуотида уруш ҳақида бирон бир мақола ёки хабар чоп этилмади.

Украинадаги жанг майдонидан бир қанча марказий осиёликларнинг жасади келган бўлишига қарамасдан, давлат матбуоти уруш ҳақида онда-сонда кичик материаллар бериш билан кифояланади.

Мирзиёев ташқи сиёсатни 19 йил бошқарган А. Комиловни нега ишдан олди?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:11:23 0:00


Фарқли равишда кўплаб мустақил оммавий ахборот воситалари учун икки ярим йилдан ортиқ давом этаётган уруш асосий ахборот мавзусига айланди.

Россия-Украина уруши минтақа аҳолиси орасида энг қизиқиш юқори мавзуга айлангани Россияга хуш келмаётгани ҳам бор гап. Бу эса давлат нашрларининг аксари уруш мавзусини ёритишни тўхтатишига сабаб бўлди.

Эҳтиёткорлик Марказий Осиёнинг Украина бўйича умумий позициясига айланган бўлса-да, минтақа расмийлари томонидан баъзан дадил баёнотлар ҳам янграб туради.

Шундай баёнотлардан бири Қозоғистон томонидан берилган эди. Қозоғистон президенти Россия аннексия қилган ҳудудларни тан олмаслигини очиқчасига билдирган.

Қозоғистон минтақада Россия билан қуруқлик чегарасига эга бўлган ягона давлат бўлиб, у дунёдаги энг узун чегара ҳисобланади.

2022 йилда ҳарбий сафарбарликдан қочиб 200 000 дан ортиқ россиялик Қозоғистонга кўчиб ўтди. Уруш ва Ғарб томонидан Россияга қарши киритилган санкциялар Қозоғистон иқтисодиётига ҳам салбий таъсир кўрсатмай қолмади.

Аммо қозоқ телевидениесини кузатган инсон Россиянинг Украинага босқини Қозоғистонга ҳеч қандай таъсир кўрсатмаган деб ўйлаши шубҳасиз.

Қозоғистон телеканаллари Боливиядаги ўрмон ёнғинлари-ю Пуэрто-Рикода электр таъминотидаги узилишлардан тортиб, Конгода Мпох тарқалгани ҳақидаги хабарларни бериш билан банд.

Гўёки қозоқ телеканаллари Украинанинг Курск вилоятига бостириб киргани ёки Россиянинг Украина фуқаролик инфратузилмасига мунтазам ҳужумларидан умуман бехабардек.

2023 йил бошида Қозоғистон давлат матбуоти уруш ҳақида саноқли материаллар билан чекланди. Баъзи давлат телерадиокомпаниялари қозоғистонлик ишбилармонларнинг инсонпарварлик ёрдами доирасида Украинада бошпаналар қуриш ташаббусини ёритиб борди.

Американинг Тошкентдаги собиқ элчиси Украина, Каримов ва Мирзиёев ҳақида
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:12:45 0:00


Бу ташаббус, табиийки, Россияни ранжитмай қолмади.
Россия Ташқи ишлар вазири дарҳол тушунтириш талаб қилди. Қозоғистон томони эса «тушунтириладиган нарса йўқлиги»ни айтиб, бошпаналар қурилиши «шахсий ташаббус» доирасида бўлганини таъкидлади.

Охирги пайтларда қозоқ матбуотида Украина можаросига оид хабарлар кескин камайди. Озодлик радиоси қозоқ хизмати давлат каналларига Украина ҳақидаги хабарларни тўхтатиш буюрилгани ёки йўқлигини билиш учун мурожаат қилди.

«Хабар» давлат нашри вакили буни рад этиб, хабарлар камайгани, можаро ҳудудидан келаётган ахборотлар ҳаққонийлигини текшириш қийинлиги билан изоҳлади.

Ўзбекистон давлат телевидениеси эса уруш мавзусига бутунлай кўз юмиб келмоқда.

Форум

XS
SM
MD
LG