Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 20:37

"Онам кўз олдимда тириклай ёнди". Черниговлик 15 яшар Андрейнинг ҳикояси


15 ёшли Андрейнинг бир ўзи омон қолган, ҳозирда Львовда даволанмоқда.
15 ёшли Андрейнинг бир ўзи омон қолган, ҳозирда Львовда даволанмоқда.

Чернигов Россия қўшинлари томонидан ўққа тутилиб, уйлари вайрон бўлганидан сўнг кўпчилик қатори 15 ёшли Андрейнинг оиласи ҳам шаҳарни тарк этишга уринган эди. Бироқ йўлда машиналари минага йўлиқди. Андрей кўз ўнгида онаси ўлганини, тириклай ёниб кетганини айтади.

Унинг ўзи омон қолди, лекин оғир жароҳатланган: ҳозир Львовда даволанмоқда.

Андрей Озодликнинг украин хизматига шаҳар ўққа тутилгани, сўнгра рус танклари кириб келгани ҳақида сўзлаб берди:

“Битта снаряд тўппа-тўғри ҳовлимизга тушиб, портлади. Уйимизнинг биринчи ва иккинчи қаватидаги деразалар учиб кетди. Кейин артиллерия отишмалари бошланди. Биз ертўлага яшириндик, жуда қаттиқ қўрқиб кетгандик. Сўнгра шаҳарга кириб келаётган танклар сасини эшитдик. Яна отишмалар бошланди”, дея эслайди у.

Танклар ортидан шаҳарга Россия пиёда аскарлари кириб келишади. Андрей улар эшикма-эшик юриб маҳаллий аҳолининг телефонларини тортиб олишганини ва қандайдир маълумотларни қидиришганини, сўнгра одамлар ҳеч кимга қўнғироқ қила олишмасин деб сим-карталарни синдиришганини айтади. Телефонини беришдан бош тортганлар эса калтакланади.

“Улар эшигимизни жўнгина бузиб киришмади, балки ўқ узиб, илма-тешик қилишди. Аввал кўча эшикни ўққа тутишди, сўнгра ёзги ошхонага, гаражга ҳам боришди. Охири биз яширинган ертўлага келишди. Қазноққа киришлари билан “Биз тинч одамлармиз”, деб қичқирдик. Улар дастлаб устларинга граната ташлаймиз”, деб таҳдид қилишди”, ҳикоя қилади ўспирин.

“Бирин-кетин ертўладан чиқдик. Улар барча телефонларимизни тортиб олиб, хабарларни, рақамларни текширишди. Сўнгра сим-карталарни чиқаришимизни буюришди. Аввал сим-карталарни синдиришди, кейин каллалари ишлаб қолди, шекилли, телефонларни уриб синдира бошладилар. Биз ҳам автомат қўндоғи билан уришди”, дейди Андрей.

Йигитча уйлари буткул яксон бўлганини, тунаш учун қўшнилариникига чиқишганини айтади. “Бир маҳал қўшни уйга отамнинг дўсти келди. У бизни шаҳардан олиб кетишга рухсат олибди. Ивановкадан атиги икки оиланинг шаҳарни тарк этишига изн беришибди, биттаси биз эканмиз. Эсимда қолгани – машинада бир-биримизга қапишганча тинчгина кетаётгандик”, дейди Андрей, онаси билан бирга Черниговдан қандай чиқишгани ҳақида сўзларкан.

Украина босқини. 30-кун | Театрда кўмилган 300 киши
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:13:12 0:00

Айтишича, йўлда машина устига пичан ташлаб қўйилган минани босади...

“Йўлга ташлаб қўйилган бир тутам пичанни кўрдим. Ва орадан ярим сония ўтар-ўтмас сарғиш чақин чатнаб, кучли портлаш содир бўлди. Мен машинадан отилиб кетдим. Ҳушимга келиб қарасам, йўлда ётган эканман. Ортимга ўгирилиб, онам ёнаётганини кўрдим. У ҳали тирик эди, вужуди ёнаркан, оёқлари титрарди”, ҳикоясида давом этади ўсмир.

“Эсанкираб қолдим, аммо яна артиллерия ўт оча бошлагач, катта йўлдан юрмаган маъқуллигини тушундим. Ҳайдовчи, унинг синглиси ва менинг онам ҳалок бўлишди”, дейди у.

Ҳарбий ҳаракатлар шароитида Андрейнинг ҳикоясида келтирилган маълумотларни тасдиқлаш имконимиз йўқ. Бироқ Украина бош вазири ўринбосари Ирина Верешчук Чернигов аҳолисини эвакуация қилиш учун гуманитар йўлаклар очиш масаласида тил топиша олмаётганини айтган эди. Владимир Зеленский маъмурияти бошлиғининг муовини Кирилл Тимошенко эса бунда Россияни айблаган.

Унинг айтишича, Украина Черниговдан йўлак очиш учун қўлидан келганини қилмоқда, лекин Россия “келишувларни бажармаяпти, йўлак очишга рози бўлмаяпти: босқинчилар Черниговдан Киевга элтувчи барча йўлларни ўққа тутишмоқда”.

XS
SM
MD
LG